FATTOHHON.COM
« Все новостиСобиқ “Беном” гуруҳи, яъни Сарвар ва Комил “Тарона” салатини тайёрлашди.
Натижа эса, аъло даражада бўлди!
“ТАРОНА” салати
Керакли маҳсулотлар:
2 хил турдаги Варёный ва копчёный колбаса, курка гўшти (индейка), Қўзиқорин шампиньон, кўк нўхот, майонез, 2 та тухум.
Биринчи тухум омлет шаклида алоҳида пишириб олиб қўйилади. Сўнг, колбасалар, курка гўшти, қўзиқорин, майда тўртбурчак шаклда тўғраб олинади.
Бир идишга солиниб, кўк нўхот ва майонез, ҳамда таъбга кўра туз сепиб аралаштирилади.
Омлет шаклида пиширилган тухум олинади ва масаллиқлар унга солиниб, рулет шаклида ўралади.
Таъбга кўра кўкатлар ва кўк нўхот билан безатилади.
Лойиҳани ўтказишдаги ҳамкорлик учун “ТАРОНА” кафеси маъмуриятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
“Тасвир ошхонаси” лойиҳаси тез кунларда яна давом этиши кутилмоқда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар X Frame media Production студияси фотограф Аҳрор Назиров