FATTOHHON.COM
« Все новости
Улуғбек Раҳматуллаев эндиликда хорижий мухлисларини ҳам эътиборга олган ҳолда, ўзининг "I love you" қўшиғини тўлиқ инглиз тилида куйлашга ҳозирлик кўрмоқда. Қўшиқ инглиз тилида ремикс вариантда янграйди!
1984-йилда мусиқа шинавандалари учун Стив Уандернинг машҳур "I just called to say I love you" таронаси хит даражасига кўтарилганди. Бу қўшиқ хозир ҳам севиб тингланади. Улуғбек Раҳматуллаев эса бу қўшиқни ҳам ёшлигидан куйлашни ният қилган экан ва эндиликда, бу мақсадни ҳам амалга ошириш учун фурсат етганлигини маълум қилди. Демак, яқин кунларда Улуғбек Раҳматуллаев ижросида "I just called to say I love you" қўшиғи премьераси ҳам кутилмоқда!
Шунингдек, июль ойида ваъда қилинган “Кабутарлар” қўшиғининг видеоклипини ҳам кўришингиз мумкин бўлади!