FATTOHHON.COM
« Все новости9 июндан 12 июнга қадар Самарқандда “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги Ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестивалда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаларидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, хонандалар Нилуфар, Умар Шамсиев, Тоҳир Усмонов, Ягона ҳамда актёрлар Азиз Раметов, Йигитали Мамажонов, Бекзод Тожиев ва бошқалар фаол иштирок этмоқдалар.
Мазкур фестивални ўтказишдан мақсад – юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятларни тарғиб қилиш, ёшлар орасида ватанпарварлик, фидоийлик каби хислатларни янада кучайтиришдан иборатдир.
Фестивал давомида дастлаб, аҳоли билан ижодий учрашувлар кейин эса, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, футбол ўйинлари ташкил этилмоқда.
Мазкур фестиваль санъат ва спорт уйғунлиги ҳамда, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши билан ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, фестивалга санъаткорларни жалб этиш ва қўллаб-қувватлашга “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси чуқур масъулият билан ёндошмоқда!
КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ВИДЕОЛАР!
1.
2.
3.
ФОТОЛАР!