FATTOHHON.COM

« Все новости

АСРЛАРДАН АСРЛАРГА ЎТИБ КЕЛАЁТГАН “ТАНОВАР”! ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА ТАЛҚИНИДАГИ ТАРИХИЙ КЛИП ЖАРАЁНИДАН БАТАФСИЛ! 12.06.2014 21:26

Foto (37)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова миллий санъатимиз дурдонаси бўлмиш “Тановар” қўшиғини куйлаб, унга видеоклип суратга олдирди.

Foto (25)

Клип режиссёрлари Нозим Жумаев ва Мансур Васати

Foto (13)

Клипнинг суратга олиш жараёнлари Бухорода ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Foto (14)

Тошкент шаҳридаги суратга олиш ишлари “Ўзбекфильм” павильонида амалга оширилди. Клип 3 та фонда суратга олинди, яъни 2 та яшил ва 1 та қора фон..

Foto (12)

Клип яшил фонда суратга олинганлигини кўриб, унда компьютер графикасидан фойланилишини сезиш қийин эмас!

Шунингдек, клип жараёнида суньий ёмғирдан ҳам фойдаланилиши кўзда тутилган.

Foto (35)

Сюжет йўналишидаги мазкур клип ўзига хос фалсафий мазмунга эга.

Foto (2)

Клипда бош ролларни клипмейкер режиссёр Санжар Маткаримов ва раққоса Рима ижро қилишган.

Foto (17)

Гулсанам Мамазоитованинг фариштамонанд либоси дизайнер Дилдора Қосимова томонидан клип мазмунига мослаб яратилди.

Клипдаги қаҳрамонлар либослари устида эса, либос устаси Элсевар Исҳоқова ишлади.

Foto (5)

Умуман, клипни суратга олиш ишларида кўплаб ижодкорлар меҳнат қилишди.

Foto (7)

 “Ўзбекфильм” павильонидаги суратга олиш ишларида Санжар Маткаримов қаҳрамонининг баъзи кадрлари,

Foto (21)

ҳамда Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг треклари суратга олинди.

Foto (27)

Профессионал тарзда ёндошилган бу клипни ўзига хос мини фильм деса ҳам бўлади.

  Foto (20)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова: - Қўшиқ ҳақида айтадиган бўлсам, “Тановар” бизни халқимизнинг энг йирик мумтоз асарларидан ҳисобланади. Асрлардан асрларга ўтиб келаётган бу қўшиқни куйлашга аҳд қилдим, чунки Фарғона водийси жуда кўплаб санъаткорлар макони ҳисобланади. Мен, айнан Ўзбекистон Халқ артисти Таваккал Қодировнинг ижро услубларида куйладим ва бу қўшиқни ёшлигимдан жуда ҳам яхши кўрганлигим сабабли ҳам ижро қилдим. Мухлислар, тингловчилар ва санъаткор ҳамкасбларим ҳам, бу қўшиқни жуда илиқ кутиб олишди! Клипни суратга олиш учун 1 ой муддат кетмоқда, чунки нафақат Тошкентда, балки Бухорода ҳам суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Клипда ҳақиқий ишқ-муҳаббат, яъни йигит ва қизнинг бир-бирига бўлган чиройли, ўтли муҳаббати, уларнинг висолга етиша олмаслиги, орадаги масофа, айрилиқ дарди акс эттирилган. Клип бир сўз билан айтганда ўзимизнинг менталитетимиз, маданиятимизга мос келадиган тарихий клип бўлади! Бу клипни нафақат Ўзбекистонимизда, балки бошқа юртларда хорижликлар ҳам кўришларини ҳоҳлардик! Бу клипни кўриб, мухлисларим ва томошабинларнинг миллий қўшиқчилик санъатимизга бўлган меҳрлари янада ортишини истардим.

 Foto (18)

Мансур Васати клип режиссёри: - Бу лойиҳага мени Нозим Жумаев таклиф қилди. Клип ғояси қўшиқдан келиб чиқди. Қўшиқни тинглаб, унга фалсафий мазмундаги клип олиш фикрига келдик. Бу қўшиққа шунчаки ёндошиб бўлмасди! Клипда қиз образи бор, у рақс тушади ва мана шу рақс орқали ўз дардини, борлиғини, муҳаббатини намоён этади!  Клип ғоясини сценарий сифатида қоғозга тушириб, раскадровкаларгача тайёрлаб, сўнг Гулсанам Мамазоитованинг ўзига кўрсатдик. Ғоя маъқул бўлгач, ишга киришдик. Клипнинг сюжет қисмлари Бухоро чўлларида суратга олинди! Клипда кўп нарсалар рамзий ифода этилади. Клипдаги қаҳрамонлар либослари ҳам ўзига хос, қоидаларга риоя қилинган ҳолда танланган. Клипда албатта компьютер графикасидан фойдаланилади.

 Foto (39)

Нозим Жумаев клип режиссёри: - Клипда олис масофалар аро икки бир-бирига кўнгил қўйган инсонлар дарди, муҳаббати таъсирли ифода этилади. Улар ҳамиша бир-бирига интиладилар! Клипда Санжар Маткаримовнинг роли ўзига хос бўлди. Шунингдек, қаҳрамон қизнинг рақси ҳам таъсирли чиқди, деб ўйлайман. У рақс орқали ўз ҳис-туйғуларини ифодалайди. Барчаси санъаткор ижросидаги қўшиққа ҳамоҳангликда уйғунлашди. Клип миллий руҳиятни ўзида акс эттира олди, деб ўйлайман. “Тановар” бу ҳақиқий классика!

 Foto (8)

Cанжар Маткаримов бош рол ижрочиси: - Клипдаги ролга Мансур акам таклиф қилди, бажонидил рози бўлдим. Бундан олдин ҳам клипларда роль ижро қилганман, аммо ўзим ёзган сценарий бўйича, ўзим суратга олган клипларда роль ижро қилгандим. Лекин, бундай ўзгача роль ижро қилишим биринчи марта! “Тановар” фалсафий қўшиқ ва шунга яраша сюжет қилишга ҳаракат қилинмоқда. Ҳар бир инсоннинг ҳаётда ўз манзили, ўз синови бўлади. Ҳар бир инсон ўзини излайди, биз буни кўчма маънода ифодалаб беряпмиз. Жуда ҳам мураккаб мавзу, чуқур маънога эга клип бўлмоқда! Тушуниш учун балки, қайта-қайта кўришга тўғри келар? Қаҳрамоним ўз муҳаббатини излаган инсон! Манзиллар узоқ бўлишига қарамай, севишганларнинг қалблари яқин, улар масофа орқали диллари билан мулоқот қила оладилар! Буларнинг бари клипда акс этади! Клипда қаҳрамоним сато чалади. Ана шу сатодаги мусиқа орқали ўз ҳис-туйғуларини ифода этади! Албатта, сатони тўлиқ ўзим чалганим йўқ! Чунки, жуда ҳам мураккаб экан! Аммо, импровизация қилиб, кўрсатиб беришга ҳаракат қиламан. Бир ҳафтадан буён қўлимни мослаштиришга ҳаракат қиляпман. Бу билан шуғулланиш керак экан, бу хобби эмас, ҳақиқий касб экан! Бухорода эса, суратга олиш ишлари вақти отдан йиқилдим. Қўлим синмаган бўлса ҳам, ҳалигача оғриб турибди. Аммо, ҳар қандай қийинчиликка қарамай, ўз ролимни дилдан ижро қиляпман!

 Foto (3)

Дилмурод Турдибоев оператор: - Иложи борича клип яхши чиқиши учун ҳаракат қиляпмиз! Клипда ёмғир ёғдириладиган кадрлар ҳам бор! Бунинг учун махсус ёмғир ҳам ёғдирамиз. Энг мураккаб кадрлар албатта, Бухоро чўлларида суратга олинди. Айниқса, иссиқ ва шамолдан қийналдик. Аммо, инсон ўз касбини яхши кўрса, ўзи завқ оладиган ишда ишласа, қийинчиликлар ҳам билинмайди. Имкони борича, ўз ишини яхши чиқиши учун интилади. Энди ишимизнинг натижаси монтаж жараёнида маълум бўлади.

Дилдора Қосимова дизайнер: - Гулсанам Мамазоитова билан анчадан буён бирга ижодий ҳамкорликдамиз, бирга ишлаймиз. Жуда ҳам масъулиятли санъаткор. Унга байрам либослари, саундтрек, клиплар учун либосларини тайёрлайман. Бу қўшиқни биринчи тинглаганимда кўз олдимда жиддий бир фаришта тимсоли келди! Режиссёрлар билан маслаҳатлашганимда, қандайдир учадиган либос керак, дейишди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Гулсанам Мамазоитованинг бу клипдаги либоси яратилди. Оддий, лекин ўз ишини керакли жойда бажарадиган либос! Бош кийимига келсак, шарқона услубни ҳам ушлашга ҳаракат қилдик. Чунки, ўзбек аёлларида ҳаё, ибо мужассам, буни ҳисобга олиб, қўшиққа мосланган ҳолда яратдик. Акссессуарларга келсак, улар менинг эскизларим бўйича, қўлда яратилган.

  Foto (32)

Foto (23)

“Тановар” қўшиғига суратга олинган видеоклип режиссёрларнинг айтишича, тахминан 2 ҳафтада тайёр бўлади.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Foto (1)

Фотолар учун Бахтиёр Набиевга миннатдорчилик билдирамиз

Foto (36)

Foto (4)

Foto (34)

Foto (33)

 

Foto (31)

Foto (30)

Foto (29)

Foto (28)

Foto (26)

Foto (24)

Foto (22)

Foto (19)

Foto (16)

Foto (15)

Foto (11)

Foto (9)

Foto (10)

Foto (6)