FATTOHHON.COM

« Все новости

“КАМОЛОТ КУБОГИ 2014” ЁШЛИК, ДЎСТЛИК, ҲАМЖИҲАТЛИК БАЙРАМИ! 20.06.2014 18:34

 Foto (1)

Республикамизда навқирон авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва етук бўлиб улғайишига катта эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган уч босқичли – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт мусобақалари, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг имконият яратиб, ёшлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик байрамига айланиб бормоқда!

Foto (3)

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган футбол бўйича анъанавий “Камолот” кубоги” республика турнири ҳам, шу мақсадда, ёшларнинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишлари йўлидаги саъй-ҳаракатлар натижасидир.

Foto (5)

20 июнь куни “Пахтакор” марказий стадионида турнирнинг финал учрашуви ўтказилди. Мазкур финал учрашувида Олмазор политехника касб-ҳунар коллежи жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва “Камолот” кубоги”ни қўлга киритди! Жамоадаги руҳий тайёргарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, ғалабага бўлган ишонч, ёшларга катта куч бағишлади.

Foto (13)

Тадбирга “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси жиддий масъулият билан ёндошди.

Foto (10)

Foto (9)

Турнирнинг мусиқий қисмида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси санъаткорлари Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,

Foto (8)

Foto (7)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов,

Foto (11)

“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев,

Foto (18)

Foto (19)

Жаҳонгир Позилжонов,

Foto (12)

Foto (16)

Нилуфар,

фотография

“Диёр” гуруҳи ва бошқалар иштирок этишиб, ёшларга янада кўтаринки кайфият бағишлашди.

Foto (4)

Бундай байрамона спорт тадбирлари ёшларни ҳар томонлама чиниқтириб, ўзаро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, ҳамда келажакда ҳам маънан, ҳам жисмонан етук инсонлар бўлиб етишишларини таъминлайди, деган фикрдамиз.

Фотолар учун Шерзод Холмуродовга миннатдорчилик билдирамиз

Foto (15)

Foto (14)

Foto (17)

Foto (2)