FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВНИНГ 4 КУНЛИК КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН! НИМА КЕРАК БЎЛСА КАССАГА АЙТИШ КЕРАК? ЁКИ УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ НИМА УЧУН ШАХЗОДАГА ҚЎШНИ БЎЛА ОЛМАЙДИ? 09.11.2015 03:56

 IMG_5979

5 ноябрдан 8 ноябргача “Истиқлол” санъат саройида “Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Ёшлик қайтмайди!” деб номланган яккахон концерт дастури бўлиб ўтди.

IMG_5915

4 кун давомида бўлиб ўтган концертнинг ҳар бир кунида, кўплаб шоу бизнес вакиллари, Улуғбек Раҳматуллаевнинг ҳамкасблари уни самимий табриклашди! Жумладан, концертнинг илк кунида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

IMG_6022

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва бошқалар (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) ва иккинчи куни (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) эса,

IMG_7273

Шахзода, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Достон Убайдуллаев, Манзура, хонанда Шохруххон ва бошқа ижодкорлар  концертда томошабин меҳмонлар бўлишди. Концертнинг 3 кунида режиссёр Рустам Саъдиев, тўртинчи кунида эса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон, Сардор Раҳимхон, Абдулла Қурбонов, Ёдгор Носиров ва бошқалар меҳмон бўлишди.

IMG_3692

Улуғбекнинг яқин дўстлари Абдурашид Йўлдошев ва Достон Убайдуллаев тўртинчи куни ҳам концертда, саҳна ортида бўлишди!

 

Сардор Раҳимхон эса, Улуғбекни алоҳида табриклаб, саҳна ортидаги хонада зарбоф тўн ҳам кийдирди!

IMG_5982

Концертда албатта, биринчи навбатда декорация томошабинлар эътиборини тортди. Тўридаги катта экранда, булутлар акс этиб, оппоқ либосдаги гўёки қанотларини силкитаётган кабутарлар қиёфасидаги раққосалар пайдо бўлди. “Кабутарлар” қўшиғининг мусиқаси янграб,

IMG_5978

тўридаги декорация зинасидан қўшиқни куйлаб тушиб келган Улуғбек Раҳматуллаевни томошабинлар олқишлар билан кутиб олишди!

IMG_5995

Қўшиқдан сўнг, хонанда томошабинлар билан саломлашиб, уларга вақт топиб концертга келганликлари учун миннатдорчилик билдириб, “бахтингга шерикман” деб, келганликларидан бахтиёр эканлигини айтиб, таъзим қилди, ҳамда ҳаяжонланаётганлигини ва бу одатий ҳолат эканлигини ҳам билдириб ўтди.

IMG_6017

Шунингдек, концертга бир неча кундан буён келаётган томошабинлар ҳам борлигини айтиб, уларни ҳаётда танимаслигини, лекин шунча кундан буён ҳам уларни залда кўраётганлигига, эътибор учун раҳматлар айтиб ўтди.

IMG_6025

Концертнинг 1 блоки давомида “I love”, «Анҳор», “Қарада”, “Юрак”, “Вой-вой”, “Бемор” қўшиқлари янгради! «Анҳор», “Қарада”,  “Вой-вой” қўшиқлари концертда илк бор премьера бўлди!

IMG_6037

“I love” қўшиғига “Сабо” рақс ансамбли қизлари томонидан намойиш қилинган романтик рақс, томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

IMG_6046

Рақс ниҳоясида, асосий планда рақс тушган раққосанинг унга гул тақдим этишига,

IMG_6049

Улуғбек Раҳматуллаев, алоҳида муносабат билдириб, аслида гулни йигит киши қизга бериши кераклиги, лекин концерт режиссурасига кўра, ҳозир саҳнада тескариси бўлганлигини айтиб ўтди.

IMG_6070

“Анҳор” қўшиғида катта экранда севимли ўзбек кинофильмларидан кадрлар бериб борилди.

IMG_6075

“Қарада” қўшиғи эса миллий йўналишда бўлиб, унга ҳам, “Сабо” рақс ансамбли раққосалари томонидан миллий рақс ижро этилди.

IMG_6095

“Юрак” қўшиғида экранда қўшиққа монанд катта юрак тасвири намоён бўлди.

IMG_6068

“Бемор” қўшиғи эса, бир вақтнинг ўзида кетма-кет ўзбек ва рус тилларида тақдим этилди. Бу қўшиқни залда кўпчилик томошабинлар хонанда билан биргаликда куйлаб ўтиришди.

IMG_6056

Иккинчи блок олдидан, катта экранда махсус видеоролик намойиш этилиб, унда Улуғбек Раҳматуллаевнинг дил сўзлари,  монолог тарзида актёр Санжар Саъдуллаев овози билан мана шу видеороликда акс этди.

IMG_6159

Сўнг, саҳнага чиқиб келган хонанда томошабинлар талабларига биноан, “Лайлойимсан” ва “Чақалоқлар” қўшиқларини жонли ижрода куйлаб берди ва

IMG_6162

бу қўшиқларни томошабинлар ҳам у билан бирга куйлашди!

IMG_6160

“Мени кечир” қўшиғини эса, бир томошабиннинг илтимосига биноан куйлаб, “ана шундан сўнг, рафиқангиз сизни албатта кечирадилар” деб ҳазиллашишни ҳам унутмади!

IMG_6172

Иккинчи блокда “Табиб”, “Соғиниб”, “Қайтар дунё”, “Тошкентда ёмғир ёғар”, “Бинафша”, ҳамда Шахзода билан “Рашк” дуэти янгради!

IMG_6227

IMG_6219

Орада томошабинлардан гуллар ва совғалар, хонанданинг мухлислари томонидан чиздирилган суратлари қабул қилиб олинди. Хонанда гулларни қабул қилаётганда гул тақдим қилаётган томошабинларни қайси вилоятлардан ташриф буюрганликларини айтиб, миннатдорчилик билдирди!

IMG_6195

Концерт кунлари гуллар қабул қилиб олингач, хонанданинг ёш бола мухлислари, унинг қўшиқларини ўзига куйлаб беришди. Айниқса, ёш болаларни “Омадим келмади”, “Соғиниб тонглар отгунча” қўшиқларини куйлаши, завқли чиқди! Хонанда келажакда, насиб қилса, албатта бу болажонларнинг энг бахтли кунида хизматда бўлиб, табриклашни ният қилди!

IMG_6164

“Табиб”, “Бинафша” қўшиқлари илк бор концертда премьера бўлди!

IMG_6275

“Тошкентда ёмғир ёғар” қўшиғида “Сабо” рақс ансамбли махсус ёмғирга мос кийимларда рақс тушишган бўлса, Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўзи ҳам, соябон кўтариб,

IMG_6278

уни қўшиқ охирида раққосалардан бирига тақдим қилди!

IMG_6296

“Бинафша” қўшиғи сокин ва романтик қўшиқ бўлиб, унда катта экран бинафшаларга “бурканди”! Шунингдек, бу қўшиқдан олдин хонанда залда ўтирган устози Фаррух Бадалбоевни томошабинларга таништириб, “Ёрим ёнига борсам”, деб номланган илк қўшиғини шу инсон ёзиб берганини, устози унга ҳар 10 йилда битта қўшиқ қилиб беришини ва агар 100 йил умр кўрса, 10 та қўшиқ қилиб бериши мумкинлигини, самимий ҳазил аралаш айтиб ўтди! “Бинафша” қўшиғи муаллифи шу бастакор эканлигини таъкидлади.

IMG_6325

Шахзода билан “Рашк” дуэтини куйлаш ҳам ўзига хос бўлиб, қўшиқдан сўнг, Улуғбек Раҳматуллаев қўшиқдан келиб чиқиб, Шахзодадан “Сиз рашкчимисиз?”деб сўради. Шахзода эса, бунга жавобан “Меъёрида” деб жавоб берди!

IMG_6301

Кутилмаганда Улуғбек Раҳматуллаев Шахзодага “агар алоҳида санъаткорлар маҳалласи бўлганида, биз сизга қўшни бўла олмасдик! Чунки, “мени рафиқам негадир мени сиздан рашк қилади!” дегач, Шахзода ҳам, залда 4 кундан буён томошабин сифатида залда ўтирган хонанданинг рафиқасига жавобан, “Рашк қилманг, Улуғбек сизни жудаям қаттиқ севади!” деди.

IMG_6286

Хонанда ҳам, ўз навбатида “рафиқамни қўрққанимдан эмас, ҳурмат қилганимдан яхши кўраман!” деб айтиб ўтди.

IMG_6334

Сўнг, саҳнага бошловчи, “Миллион” жамоасидан Даврон Кабулов таклиф этилиб, аввалига санъаткорлар маҳалласида, кимлар билан нима учун “қўшни” бўлмаслигига алоҳида таъриф бергач,

IMG_6336

сўнг томошабинлар билан концерт ҳомийси томонидан тақдим этилган совғаларни қўлга киритиш учун махсус танловлар ўтказди!

IMG_6353

Ғолибга телевизор тақдим этилди, ғолиб бўлмаганлар ҳам, концерт ҳомийсидан совғали саватларни қўлга киритишди!

Даврон Кабулов Улуғбек Раҳматуллаевнинг мухлислари жуда ҳам кўплигини айтиб, бир мухлис экран орқали табрикламоқчилигини билдирди. Экранда эса, Улуғбек Раҳматуллаевнинг “I love you” қўшиғини куйлаган Ҳиндистонлик Раж Манохар намоён бўлди, ўз кўнглидаги сўзларни айтгач, у “I love you” қўшиғини ўз талқинида куйлаб ҳам берди!

IMG_6408

Улуғбек Раҳматуллаев ҳам, бундан жуда хурсандлигини билдириб, “Шунча жойдан туриб, мени бахтли кунимда бирга бўлмоқчи бўлибди, энди Ҳиндистонга борсам кутиб оладиган одамим бор!” деб, айтиб ўтди. Даврон Кабулов ҳам, ўз навбатида бу фахрланишга арзийдиган ҳолат эканлигини билдирди.

IMG_6354

Шундан сўнг, хонанда концертнинг учинчи блокини “Ёшлик қайтмайди!” қўшиғи билан бошлади.

IMG_6363

Учинчи блокда, “Она”, “Қирмизи олма”, Зиёда билан “Жоним фақат мени сев” дуэти, “16-17 ёшимда”, “Жоним” қўшиқлари янгради.

IMG_6364

“Она”, “Қирмизи олма”, Зиёда “Жоним фақат мени сев” дуэти концертда премьера бўлди!

IMG_6372

“Она” қўшиғи таъсирлилиги билан томошабинлар эътирофига сазовор бўлди, қўшиқ вақти экранда унинг клипи ҳам намойиш қилинди! Бу қўшиқдан олдин хонанда залда ўтирган онажонларга алоҳида самимий миннатдорчилик сўзларини айтар экан, залда ўз онаси ҳам ўтирганлигини айтиб, билиб-билмай қилган хатолари учун тиз чўкиб, онасидан узр сўради 

IMG_6390

IMG_6388

ва саҳнадан тушиб, гуллар тақдим қилди! Онасининг “кечирдим” деганини ҳам айтиб ўтди.

IMG_6368

Қўшиқдан сўнг, хонанда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков билан суҳбатда бўлганида, “Улуғбек мени сенга ҳавасим келади” деганини, бунга жавобан, “нега бундай деяпсиз? Ҳозирги кунда кўп санъаткорларни сизга ҳаваси келяпти!” деб, жавоб берганини, шунда санъаткор унга жавобан, “Тўғри! Концерт берасан-ку, шунда яқинларинг, дўстларинг, қаридошларинг, жигарларинг, ҳамма келади. 50 кун концерт бер, мана шу ҳамма куннинг ҳаммасини, биргина бирор кун, бирорта концертимда бир соат ўтирган онамга алмашардим” деганини айтиб ўтди. “Дунёда энг бой инсон, онаси бор инсон бўлса керак” дея, хонанда концертни давом эттирди.

IMG_6405

Хонанданинг ўз умр йўлдошига бағишланган  “Қирмизи олма” қўшиғи ҳам, томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди! Бу ажойиб қўшиқ Фазлиддин Раҳмонов шеъри, Бахтиёр Собиров аранжеровкаси билан яратилган! Унда хонанда севишган инсонлар қалбидаги тўйгача ва тўйдан кейинги муҳаббат ҳақида куйлади.

IMG_6425

Зиёда билан дуэт ҳақида хонанда,

IMG_6453

Зиёда дуэтдаги кўплаб сўзларни турмуш ўртоғидан телефонда рухсат сўраб олиб, кейин куйлаганлигини самимий ҳазил билан айтиб ўтди.

IMG_6489

Концерт “Жоним” қўшиғи билан якунланди.

IMG_6494

Концерт якунида хонанда ўзи билан бирга меҳнат қилган барча ижодкорларга чин дилдан самимий миннатдорчилик билдирди.

IMG_6499

Сўнг, томошабинларга “Келганингиз учун катта раҳмат! Мен билан ўтган вақтингизга ачинмасангиз, бахтлимиз! Бугун ҳамма янгиликларимиз сизлар учун бўлди! Хайр, демаймиз, кўришгунча! деймиз” деб, самимий миннатдорчилик сўзлари билан концертни якунлади.

IMG_6186

Концертни хонанданинг ўзи олиб борди ва концерт давомида ажойиб ҳазиллар билан томошабинларнинг кайфиятини янада кўтарди.

IMG_6132

Айниқса, “Лайлойимсан” қўшиғини томошабинлар кассага билет олгани келганида сўраб кетишганини айтиб туриб, “Сизлар ҳам қайси қўшиқ керак бўлса, нима керак бўлса кейинчалик кассага келганингизда айтиб кетаверишингиз мумкин, масалан, ўтирганингизда кофе ичгингиз келиши мумкин, балки орқа фондаги кимдир сизга ёқмас, балки бурж бўйича тўғри келмас, шуларни ҳам айтиб кетсангиз, ўшанга қараб жойлаштирамиз”, дея ҳазиллашгани олқишларга ҳам сабаб бўлди!

IMG_6237

Концертнинг 1 ва 2 кунида сўз устаси ва актёр Шукурилло Исроилов ўз хиргойилари билан томошабинларни янада хушнуд этди.

IMG_6069

Концерт 4 кун давомида, яхши кайфият ва самимий руҳда ўтди!

Концертдан ўзига хос анонс тарзидаги қисқача видеолар инстаграмда Fattohhoncom   ва Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилларида!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_5058

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

IMG_5875

IMG_6090

IMG_6072

IMG_6468

IMG_6466

IMG_6409

IMG_6376

IMG_6261

 IMG_6207

 IMG_6191

IMG_6150 

 IMG_6142

 IMG_6130

 IMG_6104

 IMG_6097

 IMG_6090

 IMG_6055