FATTOHHON.COM
« Все новости
“САМАРҚАНД ДАРВОЗА”ДА БОЛАЖОНЛАР УЧУН КОНЦЕРТ! 21.06.2014 20:20
21 июнь куни “Самарқанд дарвоза” кўнгилочар савдо мажмуасида болажонлар учун концерт дастури бўлиб ўтди. Мазкур дастурни ташкиллаштиришда Royal Cinema 3D кинотеатри раҳбариятининг ёрдами катта бўлди.
Дастурни Анвар Тожибоев олиб борди.
Бу концертда Катта қўғирчоқ театри актёрлари,
"Марварид" болалар гуруҳи ва хонандалар иштирок этишди.
Турли қаҳрамонлар қиёфаларидаги актёрлар болажонларни қувонтиришди.
Концерт давомида болажонлар учун викториналар ташкил этилиб, унда ғолиб бўлган болаларга шу савдо мажмуасининг 4-қаватида жойлашган “Эркатой” ўйинчоқлар дўконидан совғалар топширилди. Шунингдек, шу савдо мажмуасининг юқори қаватларида жойлашган боулинг, ҳамда Royal Cinema 3D кинотеатрига ҳам чипталар тақдим қилинди.





