FATTOHHON.COM
« Все новостиШахзода: - Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертларида ҳар доим руҳият баланд! Концертда унинг қўшиқларини бутун зал биргаликда куйлади! Менга унинг янги қўшиқларидан “Она” қўшиғи ва клипи жуда ҳам ёқди! Концертда Улуғбек Раҳматуллаев билан бирга “Рашк” дуэтимизни куйладик, у билан ишлаш жуда ҳам осон, жуда яхши хонанда, ижодкор!
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев: - Тўғрисини айтсам, концерт менга жуда ҳам ёқди! Улуғбекни ижодига келсак, ҳозирги кунда энг намунали ижод қилаётганлардан бири, десам тўғри бўлади. Ўзининг тенгдош касбдошлари қайсидир тарафлама ўрганса бўладиган ижодкорлар қаторига киради. Шахсан ижодини ҳам ҳурмат қиламан, ўзи ҳам яхши инсон. Бу йилги қўшиқларидан менга “Қайтар дунё” қўшиғи жуда ҳам ёқди! Қандайдир ўзига хос янгилик бўлди! Бу қўшиқнинг рекламаси чиққанида, Улуғбекнинг ижросида қандай бўлар экан, деб ўйлагандим. Лекин, қўшиқни тинглагач, менга жуда ҳам ёқди! Улуғбекнинг ҳамма қўшиқлари бир-биридан кам эмас! Ижодини кузатиб бораман, ҳар бир қўшиққа алоҳида эътибор бериб, юракдан ижод қилаётгани билиниб туради. Ижодида ҳеч қачон омад тарк этмасин!
“Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев: - Улуғбек Раҳматуллаев мени энг яқин ўртоқларимдан бири! Ҳеч қачон бир-биримиз билан уришмаганмиз! Жуда ҳам ҳурмат қиламан! Концертини менга умуман камчилик тарафи кўринмади. Негаки, хонандаларнинг ичида ростдан ҳам Улуғбек Раҳматуллаев тенгдошларимдан бири, мен уни қўллаб-қувватлагани келганман! Менга ҳеч қандай камчилиги кўринмайди, чунки у мени ўртоғим! Концерт зўр бўлди! Кўп йиллар давомида халқимизга мана шундай яхши концертлар бериб юрсин! Биринчи навбатда ота-онаси соғ бўлсин!
Саида Вахобова