FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Менинг бахтим” деб номланган концерт дастури, Иркутск шаҳрида аншлаг тарзда бўлиб ўтди.
Навбатдаги тўлиқ жонли ижрода бўлиб ўтган концерт дастури мухлислар томонидан юқори кайфиятда кутиб олинди!
Концерт улар учун ҳақиқий байрам бўлди!
Санъаткорнинг концерти уларнинг дилидаги юрт соғинчи алангасини бироз бўлса ҳам, камайтирган бўлса, ажаб эмас...
“Агар сизларга қўшиқларим орқали, боғларингизда шилдираб оқаётган зилол сувларни, қип-қизариб пишиб ётган гилосларни, ерда тўкилиб ётган олмаю-нокларни озгина бўлса ҳам эслатган бўлсам, ўзимни бахтиёр ҳис этаман” деди санъаткор.
Халқ ҳофизи Озодбек Назарбековнинг дардли қўшиқларига ўзларининг дардларини уйғунлаштирган мухлислар,таъсирли қўшиқларга йиғлаб, шўх тароналарга дилдан рақсга тушиб, кўплаб қўшиқларни бирга куйлаб, санъаткорга ўзларининг ашаддий мухлис эканликларини исботладилар!
Ҳаттоки, Иркутск шаҳрида яшовчи рус миллатига мансуб Катя Се, санъаткорнинг қўшиқларига ўзбекона рақсга тушиб, ҳаммани лол қолдирди!
Сўх вилоятидан келган Вафодот исмли йигит эса, саҳнада Озодбек Назарбековнинг янги 2014 йилги қўшиқларини биргаликда куйлаб, санъаткорни ҳам ҳайрон қолдирди!
Концерт дастурини сухандон ва сўз устаси Ботирхон Имомхўжаев олиб борди ва ўзининг қизиқарли чиқишлари билан мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди.
Хулоса қилиб айтганда, санъаткорнинг “Менинг бахтим” концерт дастури Иркутск шаҳрида яшовчи нафақат Ўзбекларни, балки Туркман, Тожик, Қирғиз ва Рус миллатига мансуб мухлисларнинг ҳам дилида сақланиб қолиши аниқ.
Санъаткорнинг эса, Россия Федерацияси бўйлаб, фақат жонли ижродаги ижодий сафари давом этади. Новосибирскда кўришгунча!
Он-лайн репортажни амалга оширишдаги ёрдам учун журналист Дилбаҳор Худойбердиевага ва
Фотолар учун овоз режиссёри Эркинжон Файзиевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз