FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖОНЛИ ИЖРО КУЙЧИСИГА ЧИРОҚ ЎЧИШИ ҲАМ ТЎСИҚ БЎЛОЛМАЙДИ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ НОВОСИБРСКДАГИ КОНЦЕРТИДАН! 26.06.2014 20:13

 foto (23)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Россия бўйлаб сафаридаги навбатдаги жонли ижродаги концерти Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтди!

foto (21)

foto (10)

Санъаткор томошабинларга “Сизларга қуёшли Ўзбекистондан қайноқ саломлар” дея сўз бошлаганда, зал томошабинларнинг ҳайқириқлари ва олқишларидан ларзага келди!

foto (25)

Маяковский залидаги мазкур концертда, санъаткор ўзининг 30 га яқин янги ва севимли қўшиқларини тингловчиларга ҳавола этди.

foto (7)

foto (9)

Тингловчилар қўшиқлар янграган вақтда деярли ўриндиқларда ўтиришмади, ҳисоб.  Барча тик туриб, қўшиқларга яйраб роса рақсга тушишди. Завқи ичига сиғмаган айрим мухлис ва мухлисалар эса, ҳаттоки саҳнага ҳам чиқиб рақсга тушишди.

foto (12)

foto (3)

foto (14)

 Концерт давомида тингловчилардан қўшиқлар сўрови ёзилган қоғозлар, гуллар ва олқишлар тинмади!

Концерт ярмига етганда, кутилмаганда чироқ ўчиб қолса бўладими?

 foto (24)

 Лекин, жонли ижро куйчиси асло саросимага тушмади. Ахир, концерт 100 фоиз жонли ижрода бўлаётган бўлса! Лекин, гўёки вазиятни синамоқчи бўлган бу ҳолат узоқ чўзилмай, дарҳол чироқлар ҳам ёниб, концерт давом этаверди!

 foto (22)

foto (20)

foto (19)

 

Саҳнада сўз устаси Ботирхон Имомхўжаев чиққанда барчанинг юзига табассум югурди. Ботирхон Имомхўжаев томошабинлар иштирокида ҳар хил танловлар ўтказиб, ғолибларга Озодбек Назарбековнинг янги мусиқий альбомларини тақдим қилди. Ўзи ҳам бир куплет қўшиқ куйлаб юборди.

 foto (15)

 Шу кунларда Новосибрскда об-ҳаво ҳам, анча исиганлиги боис, Озодбек Назарбеков ҳам, томошабинларга: “Биз Ўзбекистондан сизларга иссиқлик олиб келдик! Агар яна бир-икки марта концерт қўйиш учун келсак, сизлар бемалол қовун-тарвузларни Ўзбекистондан олиб келмай, шу ернинг ўзида етиштирсангиз бўлади” дея, ҳазиллашди.

 foto (17)

foto (10)

 Аъло даражадаги кайфиятда ўтган бу концерт, мухлислар қалбида узоқ вақт муҳрланиб қолади, деган фикрдамиз.

 foto (5)

Санъаткорнинг эса, Россия бўйлаб жонли ижродаги турнеси давом этади. Навбатдаги манзил Екатеринбург!

Dilbahor

Он-лайн репортажни амалга оширишдаги ёрдам учун журналист Дилбаҳор Худойбердиевага ва

IMG_9111

Фотолар учун овоз режиссёри Эркинжон Файзиевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

foto (16)

  foto (18)

 foto (14)

foto (11)

foto (6)

foto (8)

foto (2)

foto (1)