FATTOHHON.COM

« Все новости

БУХОРОДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ! 28.06.2014 04:40

 Foto (6)

 “Биз буюк юрт фарзандларимиз”  шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали 24-26 июнь кунлари Бухоро вилоятида ҳам ўтказилди.

Foto (4)

Фестивалнинг мақсад вазифаларига мувофиқ, Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларининг чекка ва чагарадош ҳудудларида ўтказилган ижодий учрашувларда, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг бир гуруҳ хонандалари фаол иштирок этишди.

Foto (18)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон, Собиржон Мўминов, Лола Аҳмедова, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора, Гўзал Жуманиёзова (Дилсўз), Машҳурбек Райимжонов, эсрада хонандалари Азиз Ражабий, Фарҳод Саидов, Рухшона Маҳмудова, Шоира Отабекова, Муниса Ризаева, Амира Алибекова, Хуршид Эшонхўжаев ва эстрада гуруҳларидан “Афрўз” ҳамда, “Диёр” гуруҳи шулар жумласидандир.

Foto (5)

Бўлиб ўтган мазкур учрашувлар қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Foto (19)

Foto (14)

Foto (12)

Фестивал якунига бағишлаб, Бухоро вилоят Марказий ўйингоҳида ўтказилган гала-концерт ҳам юқори савияда ўтказилди ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ёшларга янада яхши кайфият улашди.

Foto (10)

Бу каби фестиваллар ёшларни келажакда соғлом ҳаёт сари, янада аниқ мақсадлар билан интилишга руҳлантиради, ҳамда соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларига замин яратади.

Foto (20)

Foto (17)

Foto (15)

Foto (13)

Foto (16)

Foto (11)

Foto (9)

Foto (8)

Foto (7)

Foto (3)

Foto (1)

Foto (2)