FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Россия Федерацияси бўйлаб жонли ижродаги концертлари давом этмоқда!
29 июнь куни Екатеринбург шаҳридаги СГОДНТ (ДК “Уралмаш”) да санъаткорнинг навбатдаги жонли ижродаги концерти аншлаг тарзда бўлиб ўтди!
Барчанинг кайфияти кўтаринки, концерт эмас, ҳақиқий шодиёна кечаси эди!
Бу концертнинг бошқа концертлардан фарқи, Озодбек Назарбеков бу гал жуда кўп марта мухлислари ёнига тушиб қўшиқ куйлади.
Улар билан қизиқарли мулоқотлар уюштирди, суҳбатлашди.
Албатта, концерт давомида кўплаб жонли ижродаги қўшиқларини ҳам ҳавола этди!
Залдан мухлисларнинг ҳайқириқлари, олқишлари ва қўллаб-қувватлашлари бир лаҳза бўлса ҳам тинмади!
Санъаткор концертга йиғилганларни муқаддас Рамазон ойи билан табриклашни ҳам унутмади!
“Сизларга бир сония бўлса ҳам, Ўзбекистонни эслата олсам, ўзимни бахтиёр ҳис этаман” деди санъаткор!
Мухлислар кўзидаги қувончни, уларни берилиб рақсга тушаётганларини кўриб, чиндан ҳам санъаткор ўз сўзларининг уддасидан чиққанлигини сезиш қийин эмасди...
Дарҳақиқат, санъат чегара билмайди!
Концертда санъаткорнинг созандалари ҳам ҳар доимгидек астойдил меҳнат қилиб, қўшиқ мусиқаларини чин дилдан чалишди.
Санъаткорнинг созандалар гуруҳини яна бир бор таништириб ўтамиз.
Булар, Шамсиддин Холмуродов-мусиқа раҳбари, клавиш;
Муроджон Усмонов-скрипка;
Баҳром Бобомуродов-басс гитара;
Дилшод Раҳматбоев-электр барабан;
Дониёр Юнусов-най;
Зафар Юлдашев-доира, довул, табла;
Қудратжон Ҳакимов-соз;
Шунингдек, концертда сўз устаси Ботирхон Имомхўжаев ўзининг ажойиб ҳазиллари билан иштирок этди.
Бу ажойиб концерт санъаткорнинг мухлислари кўнглида сақланиб, юртимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириши аниқ.
Озодбек Назарбековнинг эса Россия бўйлаб жонли ижродаги турнеси давом этади.
Кейинги манзил Перм!
Он-лайн репортажни амалга оширишдаги ёрдам учун журналист Дилбаҳор Худойбердиевага ва
Фотолар учун овоз режиссёри Эркинжон Файзиевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз