FATTOHHON.COM
« Все новости
Шахзода ўзининг “Шунчаки” қўшиғига видеоклип суратга олдирди. Бу қўшиқ илк марта Шахзоданинг бу йил май ойида “Истиқлол” санъат саройида бўлиб концертида янграган ва томошабинларнинг дилларидан жой олиб улгурган эди. Бу қўшиқ Сарвар ва Комил ижодига мансуб.
Муҳаббат тараннум этилган қўшиққа унинг мазмунига мос бўлган видео 3 кун давомида суратга олинди. Суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтди.
Суратга олиш ишларига Акром Шоҳназаров режиссёрлик қилди. Оператор Беҳзод Пўлатов. Улар томошабинларга “Юрак йиғлар” фильми орқали таниш.
Клипни суратга олишда “Беном” гуруҳи ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.
Клипнинг сюжет қисмларида бугунги ёшлар ҳаёти акс этган бўлиб, клип чуқур фалсафий маънога ва тарбиявий аҳамиятга эга! Клипда турли мураккаб ҳолатларни актёрлар маҳорат билан ижро қилишди.
Клипнинг трек қисми ҳам бутунлай ўзгача йўналишда суратга олиниб, унда Шахзода электропоездда Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига йўл олди!
“Тошкент-Ҳожикент” йўналишида ҳаракатланувчи тезюрар поездда, 2 соат давомида поезд ҳаракати давомида суратга олинди.
Шахзода ижодида яна бир ҳақиқий ижодий “портлаш” бўлиши кутилаётган видеоклипни яқин кунларда кўришимиз мумкин бўлади.