FATTOHHON.COM

« Все новости

НИЛУФАР УСМОНОВАДАН “МЕНГА ТУРМУШГА ЧИҚ!” РОМАНТИК ЖАРАЁН... 04.07.2014 20:00

 foto (16)

Нилуфар Усмонова кеча 4 июль куни кечқурун (Hotel “Sharq”) “Sharq” меҳмонхонасида ўзининг янги қўшиғига видеоклип суратга олдирди!

  foto (13)

Тун, бассейн, берилиб мусиқа чалаётган “Ҳумо” скрипкачилар гуруҳи, ҳамда чиройли тарзда безатилган фонда хонанда ўзининг ажойиб романтик қўшиғини куйлаётган вақтда, биз ҳам репортаж учун ичкарига кириб бордик.

foto (25)  

Кўплаб ижодкорлар клипни суратга олиш учун жон куйдиришмоқда.

foto (30)

Клип режиссёри Сарвар Исаев,

foto (33)

оператор Иззатилла Лутфуллаев

foto (37)

Клип продюсери Даврон Муқимов

foto (22)

Нилуфар Усмонованинг макияжини Яна, соч турмагини эса Бекзоджон Саитов амалга оширган.

foto (23)

Клип учун либосни Нилуфарнинг ўзи танлаган.

Нилуфар Усмонованинг фотосессияларини амалга оширадиган доимий фотографи Муҳиддин Али ҳам шу ерда эди.

foto (32)

 Клип суратга олинаётган жойдаги декоратив безатиш ишлари, Ҳасан Раҳимов “Festival Event Management” фирмаси томонидан амалга оширилган.

foto (1)

 Маълум бўлишича, ҳаётий (ҳаётда юз берган) воқеа клипда суратга олинаётган экан!

  foto (9)

Нилуфар Усмонова: - Қўшиқда бу сўз йўқ, аммо қўшиқнинг номи “Менга турмушга чиқ!”. Яъни, бирга ҳаёт қурайлик, деган маънода. Лекин, ҳали қўшиқнинг номини келтирганимиз йўқ. Энди мухлисларнинг ўзларига ҳавола. Бу қўшиқ ўзи “менга турмушга чиқ” деган таклифга бағишланган қўшиқ! Бу қўшиқ менинг дўстим учун совға! Менинг дўстим уйланяпти, шунда биз сюприз, совға қилиб, ҳам дўстимга ва ҳам бўлажак келинимизга шу қўшиқни тайёрладик. Ўзи чиқариш ҳақида ўйламагандик, чунки бу уларга индивидуал совға эди. Бу совға ҳаётда амалга оширилган! Ўша куни дўстим айнан мана шу (Hotel “Sharq”) “Sharq” меҳмонхонасига келиб, шу ерда бўлажак рафиқасига унга турмушга чиқиш таклифини берган! Мен ҳозир иложи борича ҳеч нарсани ўзгартирмай, ўша куни қандай бўлган бўлса, клипда ҳам ҳаммаси худди шундай бўлишини ҳоҳладим! Албатта, ўша куни бундан ҳам яхшироқ бўлган эди! Ўшанда сюприз қилиб, мен қўшиқ айтдим, қўшиқдан кейин дўстим бўлажак рафиқасига, унга турмушга чиқиш таклифини билдирди. Шундан сўнг, мана бир оз вақт ўтиб, мен дўстим билан бу ҳолатни клип қилиб суратга олиб, қўшиқ билан тингловчиларга тақдим қилиш ҳақида фикрлашдим. “Ғоя менга жуда ҳам ёқди! Ҳали бизда бундай чиройли тарзда турмушга чиқиш таклифини билдиришлар йўқ! Ҳали бундай нарсага ўрганилмаган. Янгилик бўлди! Жуда ҳам орзу-ҳавасли экансан! Кел, шу ғояни бошқаларга ҳам клип орқали етказайлик!” дедим. Чунки, бу чиндан ҳам эсда қоларли, чиройли ғоя! Айниқса, менимча ёш қизлар учун жуда ҳам чиройли сюприз! Дўстим ҳам розилик билдиргач, клипни суратга олишга киришдик. Шу тарзда 2 кун ичида, клип суратга олиш учун ҳаракатни бошлаб, тезлаштириб юбордик. 2 кун аввал бу ғоя йўқ эди! Бу ғоянинг асл қаҳрамонлари ҳаётда энди турмуш қуришади! Тасодифни қарангки, ҳозир клипимизда суратга тушаётган икки ёш ҳам севишган жуфтлик экан! Ўзи менинг клипимда кўпроқ замонавий кўринишга эга қаҳрамонлар иштирок этишади. Ўзим ҳам ҳаётда гўзалликни яхши кўраман ва клипларимни, қўшиқларимни гўзал қилиб, мухлисларга етказиб беришга ҳаракат қиламан! Клипда ҳақиқий романтика мужассам! Бу қўшиқни чиқаришимдан мақсад, менинг ҳар битта сокин қўшиғим дардли! Тўғри, бундай қўшиқларни  тингловчилар кўп сўрашади, уларнинг юрагига етиб боради. Аммо, шу кунгача, сокин куйланган, лекин хурсандчилик акс этган қўшиғим йўқ эди! Шоубизнесда ҳам сокин, аммо хурсандчилик, қувонч акс этган қўшиқлар кам. Шу тарафдан бу қўшиқ, ижодимда ҳам қандайдир янги йўналиш, десам ҳам бўлади. Қўшиқ аранжеровкаси, бастакор Жасур Абдураҳмоновга, сўзлари Шуҳрат Нуралиевга тегишли. Сўзлари ҳам ноанъанавий! Ёшларнинг тилидан ифодаланган. Ҳамма ғоя эса, менинг дўстимга тегишли! Клипни суратга олинаётган жой (Hotel “Sharq”) “Sharq” меҳмонхонаси маъмуриятига ҳам алоҳида раҳмат! “Унутгин” қўшиғимнинг клипини ҳам шу ерда суратга олганмиз. Чиндан ҳам меҳмондўст маскан! Клипни тезроқ тайёрлатиб, томошабинларга тақдим қилишга ҳаракат қиламиз!

  foto (31)

Сарвар Исаев клип режиссёри: - Клип Нилуфар Усмонованинг дўстини ғояси экан, шу ғоя бўйича суратга олиняпти! Клип сюжет тарзида суратга олинмоқда ва Нилуфар Усмонованинг треклари бевосита ўша сюжетнинг ичида бўлади. Яъни, унинг чиқиши табрик тарзида, ўша севишганлар учун куйламоқда! Клипни чиройли чиқиши учун ҳаракат қиляпмиз. Клипда ҳаётий воқеа бўлгани учун ҳам, ҳаммаси табиий ва чиройли чиқяпти.Нилуфар Усмонова билан ишлаш осон, негаки масъулиятли, ўз ишининг устаси, у билан бирга ишлаганда қийналмаймиз. Керакли ҳолатларни чиройли чиқариб беради. Клипни тезроқ тайёрлаб, тақдим қилишга ҳаракат қиламиз.

 foto (36)

Даврон Муқимов “Тарона” студияси директори: - Бу романтик қўшиқ ҳам тезда тайёр бўлган! Ҳаётда бўлиб ўтган воқеадан келиб чиқиб, айнан романтик клип суратга олинмоқда! Бу клипни чиқаришдан ҳам мақсад, бугунги кунда ёшлар бир-бирларига турмушга чиқиш таклифини одддий эмас, қандайдир мана шундай, ёки шунга яқинроқ тарзда чиройли қилиб бериши мумкин-ку, деган фикрдамиз. Яъни, биз бу ерда таклифни ҳам гўзал тарзда бериш мумкинлигини кўрсатяпмиз. Ўйлаймизки, клип мухлисларга манзур бўлади.

  foto (5)

Клипда суратга тушаётган моделлар 20 ёшли Жуан ва 17 ёшли Лия ҳам, чиндан бахтиёр жуфтлик ва уларни ҳам яқинда тўйлари бўлар экан!

foto (17)

Суратга олиш майдончасида кўтаринки кайфият ҳукмрон эди.

foto (21)

Суратга олиш жараёнида тингладик, чиндан ҳам қўшиқ сўзлари ҳам романтик, ёшларнинг бир-бирларига бўлган муҳаббати ифодаси эди:

 Кун бўлай, тун бўлай, кўзларингда нур бўлойин...

Ой бўлай, сой бўлай, ишқда анҳордай тўлойин...

Қалбимсан, бахтимсан, кел эркалайин, бегимсан!

Меҳрибоним, айиқчам, балиқчам, мени...

foto (20)

 Демак, Нилуфар Усмонова ижодидан юқори кайфиятда, лекин сокин, аммо яна бир чиройли ва романтик клипни кутиб қоламиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун Шерзод Холмуродовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

foto (3)

foto (27)

 

 DSC_0008_новый размер

foto (2)

foto (35)

foto (29)

foto (12)

foto (28)

foto (24)

foto (18)

foto (15)

foto (14)

foto (13)

foto (11)

foto (8)

foto (7)

foto (6)

foto (4)

foto (19)

foto (26)