FATTOHHON.COM
« Все новостиУлуғбек Раҳматуллаев бу йилги концертида қўшиқлар мазмунига катта эътибор қаратганлиги сир эмас. Мазкур қўшиқлар ичида барчанинг эътиборида бўлганлиги шубҳасиз “Она” қўшиғи бўлди! Қўшиқ сўзи Низомиддин Мухаммад Охунга, мусиқаси Иқбол Муҳаммадга, аранжировкаси эса Ойбек Қўчқоралиевга тегишли.
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
Бу таъсирли қўшиққа клипмейкер режиссёр Санжар Маткаримов томонидан клип суратга олинди.
Концертда бу қўшиқ янграши олдидан Улуғбек Раҳматуллаев саҳнада онасидан узр сўради (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!), ҳамда,
саҳнадан тушиб, гуллар тақдим этди.
Орамизда онаси йўқ инсон қанча,
Ҳаётининг маъноси йўқ, инсон қанча...
Давлатимсиз ҳатто хаста ҳолингизча,
Шукур, дейман, борингизга шукур Она!
Шукур, дейман, борингизга шукур Она!
Истасангиз қўлингизга таёқ бўлай,
Оёғингиз ўрнига мен оёқ бўлай,
Йўлингизни ёритгувчи чироқ бўлай,
Шукур, дейман, борингизга шукур Она!
Шукур, дейман, борингизга шукур Она!
Дуо қилинг, дуойингиз керак менга,
Бахш этдингиз, ҳаёт ва пок юрак менга...
Ачинмайди, ўзингиздан бўлак менга,
Шукур, дейман, борингизга шукур Она!
Шукур, дейман, борингизга шукур Она!
Сиз туфайли бировдан кам бўлмай ўсдим,
Шу ёшгача зарра алам кўрмай ўсдим,
Бу дунёда биттагина содиқ дўстим,
Шукур, дейман, борингизга шукур Она!
Шукур, дейман, борингизга шукур Она!
Юракдан куйланган тарона ва хаста онасини қўлларида кўтарганча зиналардан олиб чиқаётган йигит ҳақидаги видеоклипни
КЎРИШ УЧУН!
Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз