FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚАЛБДАГИ ВАТАН! ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ КАЛИНИНГРАДДАГИ КОНЦЕРТИДАН! 05.07.2014 18:34

 foto (1)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Россия бўйлаб жонли ижродаги турнесининг якуний концерти, 5 июль куни Калининград шаҳридаги “Янтарний” спорт саройида бўлиб ўтди!

foto (9)

Концертда сўз устаси Ботирхон Имомхўжаев ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этди.

foto (34)

Жуда юқори кайфиятда ўтган бу  концертда Озодбек Назарбеков ўзининг кўплаб янги ва севимли қўшиқларини жонли ижрода куйлади.

foto (29)

Томошабинларнинг олқишлари чексиз бўлди!

foto (24)

Санъаткор ўзи билан қалбида Ватани Ўзбекистоннинг бир бўлагини олиб боргандек эди гўё...

foto (6)

foto (10)

Дилларида Ватан соғинчи аланга олган томошабинлар кўнглига, санъаткорнинг Ватанпарварлик руҳиятидаги концерти малҳам бўлди, десак адашмаймиз. Санъаткорнинг жонли ижродаги қўшиқлари таъсирида, томошабинлар Ўзбекистонга хаёлий сафар қилгандек бўлдилар. Буни уларнинг кўзларидаги қувончдан сезиш мумкин эди...


foto (14)

foto (23)

foto (22)

Концерт залида мухлисларнинг кўплари деярли ўз ўриндиқларида ўтиришмади, ҳисоб. Улар қўшиқларга рақс тушиб, санъаткорни олқишлаб, саҳна атрофида бўлишди. Саҳнага чиқиб, санъаткорга самимий миннатдорчиликлар билдирганлар ҳам кўп бўлди.  

foto (19)

foto (16)

foto (15)

Айниқса, санъаткор билан бирга суратга тушганларнинг саноғи йўқ эди.

foto (21)

foto (30)

 Ҳаттоки, концерт якунлангач ҳам, бу ҳолатлар давом этди.

foto (26)

foto (2)

Ёппасига ўрниларидан туриб олган томошабинлар санъаткор томонга интилишарди.

foto (28)

Концерт тугагач, томошабинлар зални тарк этишлари учун ҳам анчагина муддат керак бўлди, негаки уларни санъаткордан яхши маънода “ажралиш” ниятлари йўқдек эди...

 foto (7)

Санъаткорнинг  Россия бўйлаб 14 июнь куни бошланган ижодий сафари, 5 июль куни мазкур  концерт билан ўз ниҳоясига етди.

foto (25)

foto (20)

foto (12)

Ҳар бири ўзгача иштиёқ билан ўтган бу концертлар, Россиялик томошабинларнинг кўнглида Ўзбекистонга бўлган меҳру муҳаббатни янада кучайтирганлиги сир эмас.

Dilbahor

Он-лайн репортажни амалга оширишдаги ёрдам учун журналист Дилбаҳор Худойбердиевага ва

foto (4)

Фотолар учун овоз режиссёри Эркинжон Файзиевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

foto (33)

foto (27)

foto (31)

foto (32)

  foto (18)

foto (17)

foto (3)

foto (5)