FATTOHHON.COM

« Все новости

PROLOgue КИНО ФЕСТИВАЛИ ОЛДИДАН! “ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИДА! 16.11.2015 00:30

PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивали олдидан, “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Фестивалнинг расман очилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди!

IMG_4233

Унда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Аҳмаджон Умаров,

IMG_4201

Лицензиялаш, аудиовизуал маҳсулотларни эксперт баҳолаш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Рустам Шарипов,

IMG_4210

Кино-видео ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, реклама-ахборот ва маънавий тадбирлар бўлими бошлиғи Музаффар Акрамов, Ташкилотчилар, ОАВ вакиллари, киноижодкорлар ва Фестиваль қатнашчилари иштирок этдилар.

IMG_4186

Йиғилишда, PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивали илк марта ўтказилаётганлиги, ҳозирда фестиваль доирасида ўтказилаётган маҳорат дарслари,

IMG_4215

ёш иштирокчилардаги ижодга бўлган чанқоқлик ва интилиш, фестиваль борасидаги ижодий таклифлар, фестиваль давомида намойиш этиладиган фильмлар қайси жиҳатларига кўра танланганлиги,

IMG_0124

фестивалдаги фильмлар ёшларнинг кинодаги ўзига хос йўналишларини намоён қиладиган фильмлар эканлиги, фестивалда ёш ижодкорлар билан бир қаторда тажрибали кино режиссёрлар ҳам иштирок этишлари мумкинлиги, бу фестиваль уларга навбатдаги тажриба босқичи бўлса,

IMG_4200

ёш киноижодкорларга ўз асарларини кенг жамоатчиликка намойиш этиш ва ўз-ўзидан «катта кино»га ишонч билан кириб бориш учун имконият бўлиши мумкинлиги ҳақида, фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг, режиссёр Мансур Абдуҳолиқов томонидан суратга олинган “Робия” қисқа метражли фильми намойиш этилди. Мазкур фильмнинг мазмуни, ҳозирги кунда ҳам ўз ғоя жиҳатидан ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги алоҳида эътироф этилди.

IMG_4324

Ҳозирда “Ёшлар ижод” саройида “Ёшлар ҳафталиги”, ҳамда унинг доирасида ўтказиладиган PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивалига тайёргарликнинг сўнгги жараёнлари кечмоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_4216

IMG_4195

IMG_4196

IMG_4242

IMG_4245