FATTOHHON.COM

« Все новости

ЭНГ КАТТА МАСШТАБДАГИ КЛИП! 1 ҚИСМ. ШАХЗОД МУРОДОВДАН “ҲАМОН ЎША - ЎШАСАН” +МР3  11.07.2014 19:22

foto (22)  

Хонанда Шахзод Муродов ўзининг янги “Ҳамон ўша-ўшасан” қўшиғини тингловчиларга бутунлай ўзгача бир руҳдаги клип билан тақдим қилиш ниятида!

foto (12)

Шунинг учун ҳам, у ўз продюсери Самариддин Ботиров билан биргаликда “Ҳамон ўша-ўшасан” қўшиғига клип суратга олиш учун, бир йўла 4 та клипмейкер-режиссёрларни жалб этишди.

Foto_(11)_66

Клипни суратга олишда бош ташкилотчи Нозим Жумаев бўлди.

foto (8)

Клипни эса, Санжар Маткаримов режиссёр,

foto (32)

Мансур Васати иккинчи режиссёр,

foto (3)

ҳамда Дилмурод Турдибоев оператор сифатида суратга олишмоқда!

foto (7)

4 режиссёр ҳамкорлигидаги бу янги клип жуда ҳам катта масштабли бўлиб, 4 та объектда суратга олинмоқда. Клипни суратга олиш жараёнида эса, жуда кўплаб ижодкорлар меҳнат қилишди.

foto (10)

Клип сжет йўналишида бўлиб, ундаги воқеалар ўрта асрда бўлиб ўтади.

1

Клипда бош қаҳрамондан тортиб, барча қаҳрамонлар гримларини профессионал гримёр-рассом Азамат амалга оширган.

foto (6)

Либослар бўйича профессионал либослар рассоми Элсевар Исқоҳова.

 foto (16)

Санжар Маткаримов клипмейкер режиссёр: - Хонанданинг қўшиғи жуда ҳам ажойиб! Клип жуда ҳам катта масштабли! Бугун иккинчи кун суратга оляпмиз. Яна бир кунлик съёмкамиз бор. Клип воқеалари 16 асрга тақалади. Клип сюжети, бир ёзувчининг 16 асрда бўлиб ўтган воқеани ёзиши ҳақида! Бу қўшиққа бундай сюжетли ва ўрта асрлар акс этган клип суратга олинишининг сабаби, қўшиқнинг куйи классик мусиқа асбобларида чалинган! Тинглаганингизда ўша давр руҳиятини ҳис қиласиз! Клип ғояси менга тегишли. Қўшиқни тинглаганимда, ўша мусиқасидан ўша давр кўз олдимга келди ва шу ғояни ўйладим. Клипни суратга олиш учун 1 ой давомида тайёргарлик қилдик. Қўшиқ жонли мусиқада, жонли ижрода куйланган. Менга ҳам, ижодий гуруҳимизга ҳам битта тинглаганда ёқди! Бош қаҳрамон ролини ҳам хонанданинг ўзи ижро қилмоқда. Актёрлик маҳорати ҳам яхши, кўриниши ҳам типажи бош қаҳрамонга мос. Лекин, хонанданинг треклари алоҳида суратга олинади. Клип жуда ҳам катта масштабда бўлгани учун ҳам, бу гал ижодий гуруҳда ҳам кўп ижодкорлар йиғилдик. Менга, Мансур Васати ҳам ёрдамга келди. Ташкилий ишларни Нозим Жумаев олиб бормоқда. Шунингдек, Дилмурод Турдибоев ҳам ўз ёрдамини аямаяпти. Хуллас, жуда ҳам катта лойиҳа бошлаганмиз. Клип жараёнида умумий гуруҳда 40 дан ортиқ ижодкорлар меҳнат қиляпмиз. Клип бир ойда тайёр бўлади.

 foto (17)

Самариддин Ботиров продюсер: - Шахзод Консерваторияда 4 курсда таҳсил олади. Бу биринчи қўшиғи ва қўшиқ устида жиддий ишланди. Ҳеч кимникига ўхшамаган бўлишига ва ўз йўналишини топишига катта аҳамият берилди. Устозлар билан маслаҳатлашилди. Қўшиқ 3 ойда тайёр бўлди. Клип учун ҳар хил ғоялар бўлди. Лекин, биз биринчи ўринда ҳеч ким қилмаган ишни қилишга ҳаракат қилдик. Чунки, хонанда ўз йўли билан чиқиши керак эди. Қўшиқнинг мусиқаси ҳам жонли, оркестрда чалинди. Шу тарафларига ҳам катта аҳамият бердик. Қолаверса, хонанданинг ўзи ҳам бемалол жонли ижрода куйлай олади. Ҳозир бу қўшиққа клип суратга олдирар эканмиз, жараённи кузатиб, ўзим ҳоҳлаганимдан ҳам яхши профессионал мутахассисларга учраганимга амин бўлдим.  Бу клипда 4 та профессионал клипмейкер режиссёрлар ҳамкорликда ишлашмоқда. Улар ўз ишининг устаси бўлганлиги учун ҳам, улар билан ишлаш фикри туғилди.

 foto (24)

Шахзод Муродов хонанда: - Бу илк қўшиғим, сўзлари ҳам таъсирли бўлишига ва уни тингловчиларга манзур бўлишига ҳаракат қиляпмиз. Клипни ҳам, бошқаларникига ўхшаган бўлмаслигига катта аҳамият бердик. Мақсад, ўзига хослик ва янгилик яратиш бўлди. Клипда ҳам қўшиқ куйлаб, ҳам бош қаҳрамон ролини ҳам ўзим ижро қиляпман. Воқеалар ўрта асрларда кечади, қаҳрамоним бадавлат хонадон фарзанди, у бир қизни севади. Аммо, ҳижрон азобларига дуч келади. Профессионал ижодкорлар билан ишлаётганлигимиз учун, унчалик қийналмаяпман, тўғриси. Фақат суратга олиш жараёнлари иссиқда кечаётганлиги, ўйлайманки, ижодий гуруҳ учун бироз қийинроқ бўлмоқда. Клипни суратга олиш жараёнидаги ўзим учун энг таъсирли ҳамда мураккаб ҳолат, бу қаҳрамон ўз севгилисини бошқа бир йигит билан бирга кўриб қолиш саҳнаси. У ўз севгилисини 7 йил давомида кўрмаган эди, унга нисбатан кучли соғинч билан яшаган, унинг ёнига соғинч, орзулар билан келганда кутилмаганда, уни бошқа инсон билан бирга кўриш ҳолатини чиқариб бериш ҳам таъсирли, ҳам қийин бўлди!

 foto (31)

Мансур Васати режиссёр: - Клипни суратга олиш жараёнида иккинчи режиссёр бўлиб, дўстим Санжар Маткаримовга ёрдам беряпман. Клипда массовка билан ишлаяпман. Яъни, қандай суратга тушиш кераклиги ҳақида уларга тушунтириб, бирга ишлаяпман. Албатта, суратга олиш жараёнида қийинчиликлар бўлиши табиий, аммо булар ёқимли қийинчиликлар, деса ҳам бўлади. Чунки, бу бизнинг севган касбимиз. Клипдаги ҳар бир саҳна фақат бир мақсад учун хизмат қилади, яъни клипнинг яхши, сифатли ва мазмунли чиқиши учун! Қўшиқдаги классик мусиқа, ижро услуби менга маъқул бўлди, маънавий озуқа олса бўладиган қўшиқ бўлган. Хонанда ҳам, маҳоратли, режиссёрнинг топшириқларини уддаламоқда. Актёрлик осон эмас, аммо ўйлайманки, ҳозирда унинг ижроси биринчи иш учун, яхши натижа!

 foto (23)

Шахзод Муродов ижросидаги “Ҳамон ўша-ўшасан” қўшиғининг ғояси Иқбол Муҳаммадга, шеъри Нодир Азимовга,  аранжеровкаси Азиз Холмуродовга тегишли. Қўшиқ мусиқаси Нодирбек бошчилигидаги оркестр гуруҳи томонидан ижро қилинган.

 foto (25)

 Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!

 ШАҲЗОД МУРОДОВ –

“ҲАМОН ЎША-ЎШАСАН!”- МРЗ

ШАҲЗОД МУРОДОВ –

 “ҲАМОН ЎША-ЎШАСАН!”- МРЗ

 

foto (14)

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

фотография 4

Фотолар учун Шерзод Холмуродов

ва Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Клип суратга олиш жараёнидан:

foto (26)

foto (15)

 foto (27)

foto (21)

 

 foto (13)

foto (5)

 foto (11)

foto (9)

foto (4)

foto (1)

foto (2)

foto (20)

 foto (30)

foto (19)

foto (18)

foto (1)

foto (28)