FATTOHHON.COM

« Все новости

ДАМ ОЛИШ ЎРНИГА ҲАМИША ХАЛҚ ХИЗМАТИДА! ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ НАВОИЙ ВА ҚАРШИДА! 14.07.2014 09:49

foto (17)Ёзнинг иссиқ кунларида кўпчилик чет элда дам олаётган вақтида, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков дам олиш ўрнига, халқ хизматига янада астойдил бел боғлаган.

foto (1)

foto (9)

Санъаткор 12 июль куни Навоий шаҳридаги Марказий стадионда,13 июль куни эса, Қаршининг “Насаф” ўйингоҳида аншлаг тарзда, тўлиқ жонли ижрода концертлар тақдим этди. Концертларда ўзининг севимли ва янги қўшиқларидан куйлади!

foto (14)

foto (8)

Озодбек Назарбековни ҳар икки жойда ҳам, минг-минглаб томошабинлар соғинч билан кутиб олишди!


foto (12)

foto (6)

Ҳар икки жойда ҳам, стадион ва ўйингоҳни тўлдирган тингловчи мухлислар, санъаткор билан қўшиқларни бирга куйлаб, шўх қўшиқларга рақс ҳам тушишди.

foto (15)

Санъаткорнинг созандалари ҳам концертларда жонли мусиқаларни астойдил чалишди.

foto (16)

Санъаткорнинг шогирдларидан Беҳзодбек Эшонов ҳам шу ерда бўлди.

foto (13)

foto (10)

foto (2)

Озодбек Назарбековнинг мухлиси бўлган, унинг жонли ижродаги санъатидан баҳраманд бўламиз, деб келган барча томошабинлар учун, концертлар байрамга айланиб кетди! foto (7)

 foto (11)

Санъаткорга, қўшиқлар сўралган илтимосномаларнинг чеки-чегараси йўқ эди...

Концертлар кўтаринки руҳда ўтган бўлса ҳам, лекин афсуски Навоийдаги концерт ташкилотчилари камчиликларга йўл қўйишди. Навоийда ташкилотчилар томонидан ташкилий ишларнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги, мухлисларни ярим соат иссиқда кутиб қолишларига сабаб бўлди. Шунингдек, ташкилотчиларнинг хатоси билан техник носозликлар ҳам вужудга келди. Навоийдаги ташкилотчилардан келгусида, бундай хатоликлар такрорланмайди, деган умиддамиз.

Маълумот ва фотолар учун

Dilbahor

Журналист Дилбаҳор Худойбердиевага ҳамда,

Озодбек Назарбеков жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

foto (5)

foto (1)