FATTOHHON.COM

« Все новости

ДИНЕЙРА ҲОЗИРДА... 16.07.2014 18:03

 foto (5)

Динейра яқинда “Ёлғончи ёрим бор” қўшиғини премьера қилган эди. Ҳозирда хонанда унга трек йўналишида клип суратга олдириш ҳаракатида. Клип шарқона услубда, рақсларга бой бўлади. Хонанданинг ўзи ҳам унда шарқона либосларда намоён бўлади. У ўзбекона хонатлас кўйлакда ҳам чиқишни режалаштирган.

foto (4)

Ҳозирда хонанда клипни қаерда суратга олиш ишлари ва қайси режиссёрга ишониб топшириш мумкинлиги ҳақида ўйламоқда. Клипни Тошкент шаҳри ва ундан ташқарида, чиройли манзараларда суратга олиш режалаштирилган.

foto (3)

Хонанда Динейра ҳозирда дам олиш ҳақида унчалик ўйлаётгани йўқ. Аммо, у дам олганда ҳам ўз юртимизнинг гўзал жойларида дам олишни маъқул кўради. Масалан, шаҳарга яқинроқ жойдаги Чорвоқ оромгоҳида дўстлари ва дугоналари билан дам олиши мумкин. Ҳозирда клип суратга олиш ҳақида ўйлаётгани учун ҳам, ҳали бирор жойга дам олгани чиқишни режалаштиргани йўқ.