FATTOHHON.COM
« Все новостиОдатда, шоубизнес соҳасидаги инсонлар, бошқалар назарида фақатгина ижод билан машғул бўлган инсонлардир. Улар баъзида бошқаларда, оилада қўлини совуқ сувга урмайдиган инсондек гавдаланишади. Айниқса, шоубизнесдаги эркакларни умуман, оила юмушлари, бола тарбиясидан бироз йироқда, деб ўйлашади. Лекин, бугунги лойиҳамиз, бундай фикрларни бутунлай инкор этади. Шоубизнес вакиллари нафақат меҳрибон ота, оила бошлиғи бўлибгина қолмай, балки баъзида фарзандларига қарашни ҳам, уддалай олишади!
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев
1. Ёш бола, чақалоқнинг кийимини алмаштириш қўлингиздан келадими?
2. Бир кун давомида ёш болага қараб тура оласизми?
3. Болангиз меҳмон келганида одобсизлик қилса?
4. Фарзандларни уришиш ва жазолашга муносабатингиз? Қандай йўл билан тарбия берасиз?
5. Муҳим ишингиз бор, аммо кичкина фарзандингизни сиз билан ўйнагиси келяпти. Қандай йўл тутасиз?
6. Болангиз яхши кўрган нарсангизни синдириб қўйди?
7. Болаларингиз нималарни яхши кўришларини биласизми? Масалан, ранглар, кийимлар...
8. Фарзандларингизни санъат йўлидан боришларига қандай қарайсиз?
1. Ёш болани кийимини алмаштириш қўлимдан келади. Чунки, ҳозирги кунда 5 та фарзандим бор. 5 та фарзанд катта бўлгунча, инсонда оилада ҳар хил ҳолатлар бор, вақтида ўзим қараган кунларим ҳам бўлган. Айниқса, ўзим ёш болаларни жуда ҳам яхши кўраман. Кичкина қизим билан эркалаб, гаплашиб ўтирсам, 2 ёшда ва ҳали унчалик яхши гапира олмаса ҳам, у билан гаплашиб ўтириш жуда мароқли, маза қиламан. Шу тарафлама олиб қарайдиган бўлсак, ёш боланинг кийимини алмаштириш, мен учун қийин нарса эмас.
2. Агар чақалоқ бўлса, олдиндан айтаман, қараб тура олмайман! (самимий кулади) Бир ёшдан каттароқ бўлса, бемалол қараб тура оламан! Тўлиқ бир кун қараб турадиган вазият бўлмаган, аммо 4-5 соат қараб туриш каби ҳолатлар бўлган.
3. Болага меҳмон келгунча, ёки меҳмон кетгандан кейин тушунтириш керак! Болани доим тўғри тарбия қилиш керак! Болалар кўп бўлгандан кейин, биттасига гапирсангиз, бошқалари ҳам эшитиб, тарбияли бўлишади. Лекин, менимча, ҳар қанақа вазиятда ҳам меҳмоннинг олдида уришиш тўғри келмайди.
4. Фарзандга тўғри тарбия бериш керак! Мен болаларимни жуда ҳам қаттиқ уришмайман! Гап билан тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бошқаларга ҳам тавсия қиламан, болани уришиш яхши эмас! Гап билан, танқид билан тушунтириш керак. Баъзида кўчада кичкина ёш болаларни онаси ураётган ҳолатларни кўриб қоламиз. Бундай ҳолатларни жуда ҳам ёқтирмайман. Ўзи кичкина бола бўлса, ҳеч нарсани тушунмаса, яна уни бунақа урса, тарбияси нима бўлади? Бу жуда ҳам нотўғри иш, деб ўйлайман.
5. Бундай ҳолатда иложи борича, фарзандимга тушунтиришга ҳаракат қиламан. Ҳамма ишимни йиғиштириб қарайман, десам нотўғри бўлади. Ўйнагиси келаётган бўлса, мен болам хафа бўлмайдиган қилиб тушунтириб кетаман.
6. Фарзандим яхши кўрган нарсамни синдириб қўйса, сира ҳам ачинмайман! Бундай ҳолатлар кўп бўлади. (кулади) Ёш бола-да, барибир. Авваламбор, ўша нарсани ўзингиз асрашингиз керак! Ёш боланинг қўлига тушгандан кейин, у барибир ўша нарсани қанчалик қиммат ёки азизлигини билмайди! Фарқи йўқ! Шунинг учун ҳам, ўша нарсани ўзингиз олдиндан эҳтиёт қилишингиз керак!
7. Мисол учун, қизларим кўпроқ қизил рангли нарсаларни яхши кўришади. Ҳаттоки, рангли конфетлардан ҳам қизилини танлашади. Ўғлим эса, оқ, очиқ рангларни яхши кўради.
8. Агар ўғлим санъаткор бўламан, деса, мени қаршилигим йўқ. Ҳозирги пайтда у қўшиқ куйлашга қизиқиб келяпти. Мен бундан хурсандман! Мактабдан ташқари, ҳозир мусиқа мактабига скрипка бўйича тўгаракка қатнашяпти. Қизларимга келсак, ўзлари ёшликдан соҳа танлаб қўйишган. Бири ўқитувчиликни, бири тиббиётни, бири дизайнерликни танлашган. Уларни ҳам ўзларига ёққан соҳаларни танлаганликларидан хурсандман.
Саида Вахобова