FATTOHHON.COM

« Все новости

“САНЪАТ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ” МАВЗУИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРДАН! 18.07.2014 22:12

 foto (15)

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида, 18 июль куни “Санъат ва маънавий тарбия” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

foto (3) Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби-Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари Қаҳрамон Қуранбоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддий Саййид, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев, “Алишер Навоий” номидаги Миллий кутубхона ходими Зуҳриддин Исомиддинов, Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева, Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти Маънавий-маърифий, илмий ишлар бўйича проректори Абдухалил Маврулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов ва бошқалар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришди.

foto (7)

Мазкур тадбирда кўплаб санъаткорлар, актёр ва актрисалар, шоирлар ва адиблар, ҳамда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

foto (9)  

Йиғилишда, бугунги кунда ёшларимизнинг маънавий тарафлама билимларини ошириш, бу борада санъаткорларнинг уларга ибрат бўлиши, ҳамда ёшларимизни маънавий тарафлама онгини оширган ҳолда, уларни оммавий маданият унсурларидан асраш чоралари ҳақида фикр юритилди. Муҳтарам Президентимизнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида, маънавиятга берилган таърифлар ҳақида айтиб ўтилди.

foto (12)

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби-Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари Қаҳрамон Қуранбоев: - Инсонга маънавият сув ва ҳаводек зарур. Маънавиятсизлик, бугунги кунда ҳар хил оммавий маданиятни кириб келиб, ёшларимизни йўлдан уришга бўлаётган интилишлар кўринишида бўлмоқда. Шунинг учун ҳам биз, бугунги бўлаётган учрашувимизни бежизга “Санъат ва маънавий тарбия” деб номламадик! Ёшларда маънавиятни шакллантириш учун энг асосийси, оила, маҳалла, мактаб, таълим, адабиёт, санъат, ҳаммасининг ўз ўрни бор. Шунинг учун ҳам, “Ёзувчилар уюшмаси” ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан маслаҳатлашиб, мамлакатда бўлаётган маънавий-маърифий ишларни ва бунёдкорлик ишларини, ҳаммасини етказувчи энг асосий омил санъат ҳисобланади, деган фикрдамиз. Бугунги кунда санъатимиз ривожи учун жуда ҳам кўплаб ишлар қилинмоқда! Одатда, болалар мактабда ўқитувчининг қилган иши, гапирган гапини такрорлайди, ибрат олади. Ёшлар эса, санъаткорнинг айтган қўшиғи, қилган иши, юриш-туришидан ибрат олади! Шунинг учун ҳам, санъаткорларимизнинг қўшиқлари мазмунига катта эътибор қаратишимиз керак.

foto (8)

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Саййид: - Расул Ҳамзатовнинг бир чиройли гапи бор: “ўз ёзган шеърингни отангни, онангни, опа-синглингни, рафиқангни олдида ўқиб беришдан уялмасанг, демак, у яхши шеър бўлади”. Шунинг учун ҳам, сўз қадрини билиш керак. Қўшиқ, қалбларни онгларни эгаллай олади. Қўшиқда ҳам, сўз борасида одобни, меъёрни сақлаш керак. Чунки, ўша куйланаётган қўшиқ, халқнинг онгига, юрагига етиб боради.

 foto (17)

Тадбир давомида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Кадрлар бўлими бошлиғи Одил Абдуқаҳҳоров ҳам сўзга чиқиб, яхши қўшиқ яралиши учун, нафақат хонанда, балки шоир ва бастакорнинг ҳамжиҳатликдаги ҳамкорлиги кераклиги, яхши қўшиқ учун шоирнинг яхши шеъри, бастакордан яхши мусиқа талаб этилиши, шу учликнинг ҳамкорлиги натижасида яхши қўшиқ яралиши, бугунги кундаги хонандаларнинг меҳнати, қолаверса, ёшларнинг маънавиятини шакллантиришда нафақат хонандалар, балки бошқа касб эгаларининг ҳам таъсири борлиги, ёшлар маънавиятини шакллантириш учун бир қатор керакли ишларни амалга ошириш кераклиги ҳақида, ўз фикрларини билдирди.

foto (18)

“Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев сўзга чиқиб, санъат соҳасида ҳоҳ қўшиқ бўладими, ҳоҳ кино, ҳоҳ театр, барчаси орқали оммавий маданиятни кириб келишига йўл қўймаслик, санъат аслида бошқалар учун ибратли бўлиши кераклиги, санъаткор фидоий бўлиши зарурлиги, қайси касб эгаси бўлишдан қатьий назар, маънавият борасидаги масъулиятни ҳис этиш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.

foto (19)

Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева ҳам сўзга чиқиб, бугунги кундаги санъат, қўшиқлардаги мавзуларнинг маишийлашиб кетганлиги, бугунги кундаги шеърларни кимлар ёзаётганлиги, тарғибот ишларига эътибор бериш кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

foto (20)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов сўзга чиқиб, ҳақиқий санъат, ҳақиқий санъаткорларни ажрата билиш кераклиги, ўзбек санъатида ҳақиқий фидоий санъаткорлар, шоирлар, бастакорлар борлиги, қўшиқлар савиясига эътибор қаратиш, жонли ижродаги концертлар, уларнинг ривожи, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз каби санъаткорларнинг Ватан ҳақидаги мазмунли ва таъсирли қўшиқлари, уларни тинглаганда ҳаттоки кўзларига ёш келиши, ҳаттоки хориждаги Ватандошларимиз ҳам бу каби мазмунли қўшиқларни дилдан тинглашлари ҳақида, қўшиқларни ҳам, фильмларни ҳам маънавий тарафлама ҳақиқий санъат даражасига етказиш кераклиги, Ватан юракда бўлиши кераклиги ҳақида, ўз фикрларини баён қилди.

foto (4)

Тадбир якунида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биргаликда, “Санъат ва маънавий тарбия” ни ривожлантириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу борада аниқ бир дастур ишлаб чиқиш, ҳамжиҳатликда ишлаш борасида келишиб олинди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

фотография 4

Фотолар учун Шерзодбек Холмуродовга

ва Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

foto (13)

foto (11)

foto (10)

foto (6)

foto (16)

 foto (14)

 foto (5)

foto (1)

foto (2)