FATTOHHON.COM
« Все новостиКуни кеча Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳрида, навбатдаги тўлиқ жонли ижродаги концерти бўлиб ўтди!
Стадионда минглаб томошабинлар санъаткорни чексиз меҳр ва олқишлар билан кутиб олишди!
Концерт ташкилотчиси Фазлиддин Жалилов.
Озодбек Назарбеков концерт давомида ўзининг янги ва севимли қўшиқларидан жонли ижрода куйлади.
Санъаткорнинг созандалари ҳам жонли мусиқани маромига етказишди.
Концерт жуда кўтаринки руҳда ўтди!
Ҳаттоки, концерт тугаш чоғида ҳам, томошабинлар санъаткорни яхши маънода “қўйиб” юборгилари келмади.
Бу концерт, бу йил Озодбек Назарбековнинг “Истиқлол” санъат саройида 6 апрелдан 23 апрелгача бўлиб ўтган, тўлиқ жонли ижродаги “Менинг бахтим” концертига кела олмаган Қорақалпоғистонлик тингловчилар, мухлислар учун чинакам туҳфа бўлди. Бундай турнеларнинг ўтказилишидан ҳам мақсад, аслида концертга кела олмаган инсонларни, ўша концерт дастуридан баҳраманд этиш эди!
Санъаткор қўли кўксида, тингловчиларнинг олқишларига самимий миннатдорчилик билдирди! Чиндан ҳам, халқ меҳри денгиз, уммон, уни ҳеч қандай куч, гап билан тўхтатиб бўлмайди!
Фотолар ва маълумотлар учун журналист Дилбаҳор Худойбердиевага,
ҳамда Озодбек Назарбеков жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз