FATTOHHON.COM

« Все новости

«PROLOGUE» ФЕСТИВАЛИНИНГ ЁПИЛИШИ ВА ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН! КИМЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ? 22.11.2015 17:26

IMG_5121

21 ноябрь куни «Ёшлар ижод саройи»да «PROlogue» - Ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивалининг ёпилиши ва Ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур Фестиваль “Камолот” ЁИҲ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси томонидан ташкил этилган “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги” доирасида бўлиб ўтди.

IMG_4886

Маросимни бошловчилар Санъатбек ва Феруза Норматова олиб боришди. Эндиликда мазкур Кино фестивали анъанавий тарзда ҳар йили ташкиллаштирилиши режалаштирилганлиги маълум қилинди.

IMG_4889

Сўнг, Адабиётшунос олим, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, Ҳайъат раиси Шуҳрат Ризаев саҳнага таклиф қилинди ва ўз фикрларини баён этди.

Шундан сўнг, 4 та номинация бўйича ғолиблар эълон қилинди.

IMG_4901

“Энг яхши сценарий” бўйича

IMG_4920

“Қадр” фильми учун Достон Ҳожиматов ғолиб деб топилди. Унга совринни режиссёр Зулфиқор Мусоқов топширди.

IMG_4954

“Энг яхши операторлик иши” бўйича

IMG_4965

“Ринг қироли” ва “Нидо” фильмлари учун Истеъдод Усмонов ғолиб деб топилди. Унга мукофотни оператор Ҳамидулла Ҳасанов топширди.

IMG_4984

“Энг яхши режиссёрлик иши” бўйича

IMG_5004

“Нидо” фильми учун Ҳасан Алижонов ғолиб деб топилди. Унга совринни кинорежиссёр Ҳилол Насимов топширди.

IMG_5022

“Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм” бўйича

IMG_5033

“Оқ булут” фильми учун Ҳабибулло Лутфуллаев ғолиб бўлди. Совринни унга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари Аҳмаджон Умаров топширди.

IMG_5075

Асосий ғолиблардан ташқари, Ҳакамлар ҳайъати яна 2 та ёш ижодкорни ҳам, ижодкорлар орасидан саралаб, қўшимча дипломга лойиқ, деб топишди. “Хиёнат” фильми ижодкорлари “Томошабин эътирофи” мукофотига, “Вафодор” фильми ижодкорлари эса, Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти билан тақдирланишди. Уларга дипломларни Адабиётшунос олим, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, Ҳайъат раиси Шуҳрат Ризаев топширди.

IMG_4942

Шунингдек, «PROlogue» фестивалининг ёпилиши ва тақдирлаш маросими давомида катта экранда, Фестиваль доирасида 10 ноябрдан бошлаб, 10 кун давомида бўлиб ўтган “Grand Master Class” номли асосий маҳорат дарслари жараёнлари ҳам намойиш этилди. Мана шу жараёнларда суратга олинган фильмлардан бири намойиш қилинди. Унда ҳаттоки жиноятчи, ёки энг худбин инсонда ҳам, вақти келиб виждон уйғониши мумкинлиги, ўз дарди туфайли ўзганинг ҳам дардини тушуниб етиши мумкинлиги тасвирланган.

IMG_4949

Дастур давомида “Замин” акапелла гуруҳи хориж, ҳамда миллий қўшиқларимиздан,

IMG_4979

“ВИА Шарқ” гуруҳи миллий фильмларимиз саундтрекларини,

IMG_5126

ҳамда Сардор Милано эса “Гладиатор” фильми саундтрекини куйлаб ўтишди.

IMG_5129

Шунингдек, актёрлар Бобур Йўлдошев, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Акбархўжа Расулов, актрисалар Райҳон Уласенова, Дилноза Кубаева, Зарина Низомиддинова, Асал Шодиева, Замира Бешимова ва бошқалар ҳазил саҳна номери намойиш қилишди.

IMG_5124

Мазкур Фестиваль иштирокчилари ва совриндорлардан келажакда Ўзбек киносининг етук киноижодкорлари етишиб чиқадилар, деган умиддамиз.

Саида Вахобова

Фестивалдан видеолар инстаграм тармоғида:

Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида

IMG_5130

IMG_5117

IMG_5132

IMG_5134

IMG_5116

IMG_5113

IMG_5115

IMG_5125

IMG_5112

IMG_5111

IMG_5110

IMG_5107

IMG_5011