FATTOHHON.COM
« Все новостиДостон Убайдуллаевнинг «Сенга шайдоман» қўшиғи ва бу қўшиққа суратга олинаётган видеоклип ҳақида (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ) сайтимизда хабар қилгандик.
Мазкур клип тайёр бўлди. Клип илк кадрлариданоқ томошабинни ўзига тортади.
Беғубор муҳаббатни тараннум этувчи клипда хонанданинг ўзи ҳам оппоқ либосда намоён бўлади.
Клипда ҳар бир деталга алоҳида урғу беришга ҳаракат қилинган. Айниқса, ҳаяжон деталларда чиройли акс эттирилган.
Бош қаҳрамонлар эса, йигит ва қиз замонавий Лайли ва Мажнун қиёфасини акс эттиришаётгандек...
Таралади чеҳрангдан зиё, юрак ўйнаб кетар боқсам қиё,
Меҳр тўла сенинг нигоҳларинг, таъриф этар муҳаббатингни гўё...
Кўзларинггамас, сўзларинггамас, юзларинггамас, сенга шайдоман,
Чиройинггамас, дунёйинггамас, манга шайдо қалбингга шайдоман...
КЛИПНИ КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
1) Мобиль вариант
2) Mp4