FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Тановар” қўшиғига суратга олинаётган видеоклип ҳақида сайтимизда хабар қилгандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда мазкур видеоклип тайёр бўлди!
Фалсафий мазмундаги клипда олисдаги чексиз меҳру муҳаббатни уммонга,
саробга қиёс этилишлари,
ишқ оловида ёнган кўнгилларнинг унсиз азоблари таъсирли акс эттирилган.
Айрилиқ ва ҳижронни илонга қиёс этилиши ҳам ўзига хос топилма бўлган.
Ўтмиш лаҳзалари акс эттирилган клипни кўриб, муҳаббатни қанчалик соф туйғу сифатида қадрланганлигини англаш мумкин.
Клипни кўриб, ўзингизни чинакамига ошиқ Машраб яшаб ўтган даврга тушиб қолгандек ҳис қиласиз!
Санъаткор ижросидаги дардли қўшиқ уйғунлигида, чинакамига бир-бирига кўнгил қўйган инсонлар учун масофалар қанчалик олис бўлса ҳам, қалблар шунчалик яқинлиги, кўнгил кечинмалари, таъсирли намоён этилган.
Масофалар олис бўлса ҳам, севишганлар бир-бирларини қалб кўзи билан кўрадилар...
Сақлай ишқинг, токай ёр-а...
Жонлар тандадур, жон... жон-а...
Ўзим ҳар жойдаман кўнглим сендадур-ей…ёр – ёр-а...
Ўзим ҳар жойдаман кўнглим сендадур-ей… жон... жон-ей...
Меҳринг ўти ногоҳ, тушди жонларга-ей, ажаб ёр-а...
Парвойинг йўқ, зарра хонумонларга-ей… ёр-ёра…
Лола янглиғ, тўлиб бағрим қонларга эй, жон... жон-а...
Ўзим ҳар жойдаман кўнглим сендадур-ей…ёр – ёр-а...
Клип режиссёрлари Нозим Жумаев, Мансур Васати
КЛИПНИ КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
1) Мобиль вариант
2) МРG
3) MP4