FATTOHHON.COM
« Все новостиШахзоданинг “Шунчаки” видеоклипининг суратга олиниш жараёнлари ҳақида сайтимизда аввал ҳам хабар қилгандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда мазкур видеоклип тайёр бўлди. Клип мини фильм тарзида бўлиб, унга ижодкорлар томонидан жиддий ёндошилган. Клипда ёшлар орасидаги муҳаббат, садоқат ҳамда хиёнат акс этган. Токи йўқотмагунча инсоннинг қадрини сезмайсан. Хиёнатга дуч келмагунча муҳаббат қадрини била олмайсан.
Муҳаббат туйғуси Шахзода ижросидаги қўшиқда жуда чиройли тасвирланган.
Чин севги бу бошқача, туйғулари ўзгача,
Чин севги йўқ, ўн етти ёшгача...
Шунчаки, севги ўзи дард, шунчаки севги, у бефарқ,
Гоҳи алам, гоҳи қайғу, гоҳ шириндур, гоҳи оғу.
(қўшиқдан)
Капалак мисол, бир гулдан бошқасига ўтмоқчи бўлган йигит, кутилмаганда ўз гулини тиконлар орасида кўриб, ақли ҳушини йиғиб олади. Аммо, кеч... жуда ҳам кеч эди... Агар у ўзи шу хатони қилмаганда эди, муҳаббати завол топмаган бўлармиди?
Афсус, кейинги пушаймон, ўзингга душман, дейишади. Ўйламай босилган қадам, қанчалик салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин. Инсоннинг нафақат ўзи, балки атрофидаги яқинлари учун ҳам қайғули... Ҳеч нарса сабабсиз юз бермайди, назаримизда.
Клипдаги воқеаларнинг кескин ўзгариши томошабинни ўйлантириб қўяди. Аммо, ҳаёт фақатгина гўзал эртакдан иборат эмаслиги, клипда кўрсатишга ҳаракат қилингандир? Балки, воқеалар ривожини бу қадар шавқатсизликка йўналтирмаслик керакмиди, назаримизда. Ҳаёт мураккаблиги, кутилмаган ҳодисалар бўлиши мумкин, лекин, беғубор туйғулар завол топмаслиги керакмиди? Асосий хулоса, томошабинлардан!