FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯГОНАСАН МУҚАДДАС ВАТАН!” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ “ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ! ЭНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИҚЛАР ВАТАН ҲАҚИДАДИР!  07.08.2014 22:41

 Энг улуғ, энг азиз байрамимиз Юртимиз Мустақиллигининг 23 йиллик айёми арафасида ўтказилаётган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими бўйича Республика босқичи, 7 август куни пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида бўлиб ўтди. Соат тонгги 10.00да бошланган танловда 40 нафардан зиёд ёш хонандалар ўзларининг Ватан ҳақидаги энг сара қўшиқлари билан иштирок этдилар.

Мазкур кўрик-танлов Муҳтарам Президентимизнинг 2009 йил 7 апрелдаги ПҚ-1091 сонли қарорига мувофиқ Республикамизда, тизимли равишда мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Танловда иштирок этишга иштиёқманд, иқтидорли ёшлар сони тобора ортиб бормоқда. Шунингдек, танловда ёш истеъдод эгалари билан бир қаторда эл ардоғидаги санъаткорлар ҳам ўзларининг Ватан ҳақидаги янги қўшиқлари билан иштирок этмоқдалар.

foto (2)

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг 2014 йил “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими бўйича Республика босқичи бошланиши олдидан, кўрик-танловда меҳмон сифатида иштирок этаётган бир гуруҳ санъаткорлар: Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,

foto (3)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон,

foto (4)

“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова) ўз қўшиқларини тақдим этдилар.

foto (1)

Кўрик-танловни Анвар Тожибоев олиб борди.

foto (6)

Кўрик-танлов олдидан Ҳакамлар ҳайъатидан Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Бастакорлар уюшмаси раиси ўринбосари Ҳабибулла Раҳимов сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён қилиб, иштирокчи ёшларга омад тилади.

Бу йилги кўрик-танловда:

foto (7)

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

Шираз Турсунбоев «Ватан тупроғи»,

foto (8)

Гулнигор Сапаева “Азизсан Ватан”,

foto (9)

Усмонбек Ражапбаев “Соғлом бола” қўшиқлари билан;

foto (12)

Андижон вилояти бўйича:

Шахнозахон Мавлянова “Ўзбекистон” қўшиғи билан;

foto (15)

Бухоро вилояти бўйича:

“Диёр гуруҳи” Юлдуз Назирова ва Жамол Муродов “Диёрим”,

foto (17)

Эркин Исмоилов “Худо берган ўзбекка” қўшиқлари билан;

foto (19)

Жиззах вилояти бўйича:

Бунёд Раҳматов “Диёрим” қўшиғи билан;

foto (21)

Қашқадарё вилояти бўйича:

Жаҳонгир Турсунов “Ягонасан”,

foto (22)

Саъдулла Бадалов “Шукрона”,

foto (24)

Отабек Раҳимов “Ўзбекистон қайда бор?” қўшиқлари билан;

foto (25)

Навоий вилояти бўйича:

Лайло Худойқулова “Ватаним”,

foto (26)

Дилшод Самадов “Ҳумо қуши” қўшиқлари билан;

foto (27)

Наманган вилояти бўйича:

Одина Абдуллаева, Ҳасанбой ва Ҳусанбой Ботировлар “Биз буюк фарзандларимиз”,

foto (29)

Дониёр Ҳабибуллаев “Шукрона” қўшиқлари билан;

foto (30)

Самарқанд вилояти бўйича:

Марат Садиков “Ватан”,

foto (31)

Валижон Эрматов “Ватан” қўшиқлари билан;

foto (32)

Сурхондарё вилояти бўйича:

Парвизбек Абдуназаров “Ватанни севиш керак” қўшиғи билан;

foto (33)

Сирдарё вилояти бўйича:

Бибинур Муҳаммадиева “Ўзбекистон”,

foto (34)

Собирхўжа Ботиров “Ватан”,

foto (35)

Шерзод Тешабоев “Жонимсан Ватан” қўшиғи билан;

foto (36)

Тошкент вилояти бўйича:

Самандар Абдуразиқов “Ўзбегим”,

foto (37)

Отажон Бурхонов “Истиқлол марши”,

foto (38)

Воҳид Абдувалиев “Ватан яшнасин” қўшиқлари билан,

foto (39)

Тошкент шаҳри бўйича:

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Дунёларни қучди ўзбек деган ном”,

foto (43)

Зилола Холтаджиева “Ватанни севмоқ саодатдир”,

foto (44)

Моҳира Абдуҳакимова “Ўзбегим”,

foto (46)

Моҳинурхон Нарзуллаева “Кўзи қароғим Ватан”,

foto (49)

“Элдидо” гуруҳи Элдор Хушвақтов, Дилниёз Ғаффоров, Достонбек Ҳакимов “Ўзбек ёшлари”,

 foto (47)

Зайниддин Маҳаматкаримов “Ватан”,

foto (1)

Қодиржон Усмонов “Бахтимсан Ватан”,

foto (1)

“Ёшлар” гуруҳи Дилмурод Қурбонов “Элимнинг ёшлари”,

foto (3)

Шерали Бекмуродов “Ватан” қўшиқлари билан,

foto (3)

Фарғона вилояти бўйича:

Моҳизар Нўмонжонова “Кўзларимга тўтиё”,

foto (4)

Набижон Ҳамроев “Жамолинг жонимнинг гулида Ватан”,

foto (5)

Сарваржон Ҳайдаров “Элим” қўшиқлари билан;

foto (6)

Хоразм вилояти бўйича:

Муҳаммад Абдуллаев “Ўзбекистон бу”,

foto (7)

Севинчой Рўзметова ва Элёрбек Рўзметов “Соғлом бола”,

foto (8)

Одилбек Собиров “Ўзбекистон” қўшиқлари билан иштирок этдилар.

foto (42)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Дунёларни қучди ўзбек деган ном” қўшиғи тингловчилар томонидан жуда ҳам кучли олқишлар билан кутиб олинди!

foto (50)

Шунингдек, “Элдидо” гуруҳи,

foto (2)

Шерали Бекмуродов,

foto (16)

“Диёр” гуруҳи,

foto (10)

Усмонбек Ражапбаев,  

foto (20)

Бунёд Раҳматов, Севинчой Рўзметова, Элёрбек Рўзметов ва яна бир неча иштирокчиларнинг қўшиқлари ҳам тингловчилар эътиборига сазовор бўлди. Бунёд Раҳматовнинг овози Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг овозига ўхшашлиги тингловчиларни ҳайрон қолдирди.

Бир неча иштирокчиларнинг чиқишлари эса, баҳсларга сабаб бўлди ва улар “фонограмма”да куйламадимикан деган шубҳада, яна қайта куйлаб беришлари ҳам сўралди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, иштирокчиларнинг ҳаммалари жонли ижрода куйлашди.

Кўрик-танловда иштирок этган ҳар бир иштирокчи, ўзининг она Ватанига бўлган меҳру муҳаббатини ўз қўшиқлари билан изҳор этишга интилдилар. Ҳар бир иштирокчи дилдан куйлади. Уларнинг ҳар бири ўз истеъдоди билан таҳсинга сазовор эди.

Саида Вахобова

Фотолар учун Бобур Аҳмадалиевга миннатдорчилик билдирамиз