FATTOHHON.COM
« Все новости 11 август соат 19.00 LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE Меҳмонхонасида INTER TASHKENT EXPO компанияси томонидан, “TURMALIN” моделлик агентлиги, “NVS” студияси ҳамда “Yasminatour” сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда, “Тўйлар муборак” гала-оқшоми ўтказилди. Бу тадбирни ўтказишдан мақсад, миллий қадриятларимизни, ўзбек халқининг ноёб маънавий-маданий мероси, анъаналари ва маросимларини намоён қилиш, юксалтиришдан иборатдир.
Гала-оқшомда тўй либослари ва миллий либослар дефилесидан ташқари, шарқона услубдаги дастурхон ҳам меҳмонларга мунтазир эди.
Шунингдек, эстрада юлдузларидан Шахзода,
Лола,
Нилуфар, ҳамда бир неча хонандалар ўз қўшиқлари билан барчани янада хушнуд этдилар. Барча қўл телефонлар суратга ва видеога олишдан бир зум тўхташгани йўқ))))
Тадбирда шоу бизнес оламининг кўплаб вакилларини меҳмон сифатида учратиш мумкин эди. Жумладан, хонанда DJ Пилигримм, актёрлар Умид Искандаров,
Отабек Маҳкамов,
актриса Ҳалима Иброҳимова,
Севара Солиева турмуш ўртоғи “Баён” гуруҳи хонандаси Маъмур Султонов билан,
продюсер Даврон Соипов,
актёр ва режиссёр Муҳаммадали Искандаров, ижодкор Мардон Отажонов, журналист Шоҳира Ҳамро,
стилист Азамат ва бошқалар...
Хонанда Карен Гафуржанов, журналист Гули Икромова,
ҳамда “Ўзбегим таронаси” радиосидан Магомедали ("Ўзбегим таронаси" радиосидан),
шунингдек, Нодирхон Муҳамедхонов ("Водий садоси" радиосидан) ва Насиба Фахритдиновалар тадбир бошловчилари бўлишди.
Актриса Зарина Низомиддинова ва
хонанда Замзама эса, модель сифатида “Ўзбегим” салони либосларини намойиш қилдилар.
Энг эътиборни тортган ҳодиса эса, хонанда Лола оқшомга DJ Пилигримм билан биргаликда келганлиги бўлди.
Бунга сабаб нима? Шунчаки ҳамкасблар дўстлиги? Ижодий ҳамкорликми? Бунга албатта, ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз!
Тадбирда илк қўшиқ куйлаган Яна Бахтиева ва Ришат Тўхтибаевлардан иборат “Ўзбекона” гуруҳи дебют чиқиши бўлди.
Сўнг, навбатма-навбат либослар коллекциялари намойиш қилина бошланди. Тадбирда «La Sposa», “O’zbegim”, “Nuptial”, «GAF», “DilMurad”, “Zakiya”, “Princess”, “Mursak” ва бошқа тўй либослари салонлари
дизайнерлари томонидан яратилган келин либослари ва
миллийлик уйғунлашган либослар намойиш қилиниб, барчанинг олқишларига сазовор бўлди.
Болалар либослари коллекцияси ҳам, барчанинг эътиборини тортди.
Тадбирда тўй анъаналарига мувофиқ келин-салом ҳам намойиш қилинди.
Тадбирда ёш истеъдодли болалардан иборат “Марварид” гуруҳининг чиқиши ҳам ўзига хос бўлди, айниқса, уларни юлдузларга қилган тақлидлари ўзгача эди.
Болажонлар Озодбек Назарбеков, Райҳон, Муниса Ризаева, DJ Пилигримм ва бошқа кўплаб хонандаларнинг қўшиқларини куйлаб, уларга ўхшатиб тақлид қилдилар.
Тадбир ниҳоясида, йил якунида айнан “Тўйлар муборак” лойиҳасига кўра, “Энг яхши тўй либослари салони”, “Энг яхши тўй олиб борувчиси” каби бир неча номинациялар бўйича махсус тақдимот ўтказилиши ҳам айтиб ўтилди. Мазкур тадбир ғояси муаллифи бўлган ташкилотчи Дилдора Зайнуддинова таклиф қилинди ва у ўзининг ижодий гуруҳига миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, ташкилотчи Сирожиддин Тоҳировга ҳам сўз берилиб, ўз фикрларини билдирди.
Cаида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Шерзод Холмуродов ва
Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз