FATTOHHON.COM
« Все новости12 август куни “Туркистон” саройининг ёзги саҳнасида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида, “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали гала-концерти бўлиб ўтди.
Концертда “Элдидо” гуруҳи, Шохруххон ва бошқа кўплаб хонандалар иштирок этдилар.
Мазкур фестиваль ҳам, ёш авлодни Миллий Истиқлол ғояларига чексиз садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда Баркамол авлодни вояга етказиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш йўлида амалга оширилмоқда.
Фестивалда ҳар бир ҳудуддан Давлат мукофотлари, шу жумладан, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари, Халқаро олимпиада ва спорт мусобақалари совриндорлари, ҳамда “Камолот” Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати лойиҳаларида ғолибликни қўлга киритган ёшлар иштирок этдилар.
Ёшларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва яратилаётган имкониятлар, уларни янада фаол бўлишга, барча соҳаларда эришилаётган ютуқларга муносиб ҳисса қўшишга руҳлантириб, турли соҳаларда эришаётган муваффақиятларида ўз аксини топмоқда.