FATTOHHON.COM

« Все новости

ГАЛА-FASHIONSHOW! МОДА ҲАФТАЛИГИ ЯКУНИДАН! 30.11.2015 18:01

 IMG_0970 IMG_0969

Пойтахтимизда 25 ноябрдан  29 ноябрга қадар, Модалар ҳафталиги бўлиб ўтди! Мазкур ҳафталик “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси ҳамда, Италиялик дизайнерлар ҳамкорлигида ўтказилди.

IMG_0964 IMG_0963

Мазкур ҳафталик “Ёшлар ижод саройи” да Стилист ва визажистларнинг Республика кўрик-танлови билан очилди. Ундан сўнг эса, кўплаб ёш дизайнерлар ўз либослари тўпламларининг намойишларини ўтказдилар. Ўз брендига эга бўлган дизайнерлар, модалар уйлари намойишлари ҳам томошабинларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, Миллий либослар фестивали ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Мазкур тадбирларда Италиялик дизайнерлар гуруҳи ҳам иштирок этишди.

IMG_0967 IMG_0966

29 ноябрь куни эса, Гала-fashionshow, мазкур ҳафталикнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди! Унда 20 та дизайнернинг либослар тўпламлари намойиш этилди!

IMG_0968 IMG_0971

Намойиш этилган ҳар бир либос ўзига хос бўлиб, уларда миллий деталлар мавжудлиги таҳсинга сазовор! Миллий матоларимиздан тикилган замонавий либослар барчага манзур бўлди!

IMG_0961 IMG_0960

Барча иштирокчи дизайнерлар “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан махсус дипломлар билан тақдирланишди, энг иқтидорлилар эса, махсус сертификатларга эга бўлишди.

Гала-fashionshow да хонандалар Муниса Ризаева, Женисбек Пиязов, Тўлқин Жабборов, “Элдидо” ва “Саҳро” гуруҳлари ҳам иштирок этишди.

Cаида Вахобова