FATTOHHON.COM
« Все новости20 август куни “хХх” диско клубида ёш хонанда Алибобонинг илк бор Чукоткада суратга олинган видеоклипи тақдимоти бўлиб ўтди!
Клип тақдимотини “Ҳасан Ва Ҳусан” триоси олиб боришди.
Авваламбор, Алибобонинг продюсери, таниқли бастакор Элдор Қаюмовга сўз берилиб, у ўз фикрларини баён этди ва
барчага миннатдорчилик билдирди.
Тақдимотда шоубизнеснинг кўплаб таниқли вакиллари иштирок этишди, Алибобони самимий тилаклар айтиб, табриклашди ва ижод йўлида омадлар тилашди!
Жумладан, хонандалар Достон Убайдуллаев,
Рухшона,
Нилуфар,
режиссёр ва актёр Муҳаммадали Искандаров,
режиссёр-клипмейкер Наримон Султонхўжаев,
журналист ва радиобошловчи Акмал Мирзо,
актёрлар Азиз Раметов, Беҳзод Тожиев,
Адиз Ражабов,
Умид Искандаров,
Отабек Маҳкамов,
“Ато” гуруҳи хонандалари,
“Аъло” FM радиосидан Олимхўжа Азимов,
“МаркаЗ” гуруҳи,
хонандалар Отабек Муталхўжаев,
Тоҳир Усмонов,
Умар Шамсиев,
Фаррух Комилов,
“Миллион” жамоасидан журналист Даврон Кабулов, Беҳзод ака Комилжонов, Аҳмад Темиров,
“Дизайн” гуруҳи,
рэпер Шаҳриёр,
актриса Ёрқиной Ғозиева,
ижодкор Мардон Отажонов ва бошқалар...
Тақдимот аввалида “Ҳасан Ва Ҳусан” триоси ўзининг ажойиб ҳазиллари билан барчанинг кайфиятини янада кўтаришди! Жумладан, улар репертуаридан жой олган бугунги кундаги айнан шоубизнес олами учун махсус бўлган энг машҳур ва актуал қарғишлар, ҳеч кимни бефарқ қолдирмади)))))
Тақдимотдаги энг оригинал табрик хонанда Достон Убайдуллаев томонидан билдирилди! У ҳамманинг кайфиятини янада кўтариш учун, “Икки ёш қўша қарисин!” деган ҳазил табрикни айтди!)))))
Табриклаш учун саҳнага таклиф чоғида, кутилмаганда (яна ҳазил билан!) “МаркаЗ” гуруҳи, “Центр” гуруҳи, деб эълон қилинди!
“Ҳасан Ва Ҳусан” триоси томонидан махсус “қўшиқни топиш” ўйини ҳам қизиқарли ўтказилди!
Сўнг, кечанинг асосий қисмига ўтилди!
Клип режиссёри Рустам Мелиев ва продюсер Элдор Қаюмов барчани клип намойишини кўришга таклиф этишди!
Алибободан Чукоткада суратга олинган клип намойиши! 50 даражали совуқда, ҳақиқатдан Чукоткада, буғулар иштирокида, минг бир қийинчиликлар билан суратга олинган клип!Клипда бош ролни Алибобонинг ўзи ижро қилган!
Клипда Элдор Қаюмовни ҳам кўришимиз мумкин! Клип тугамасданоқ қарсаклар ва олқишлар янгради! Чиндан ҳам, мини-фильм тарзида суратга олинган клип ҳеч кимни бефарқ қолдирмади!
Клипни нима учун айнан Чукоткада суратга олинганлиги билан қизиқдик.
Алибобо: - Ҳали ҳеч ким Чукоткада клип суратга олдирмаган экан! Шунинг учун ҳам, биз айнан Чукоткага бориб, клипимизни суратга олдик! Элдор акам Қаюмовга у ёқда клип суратга олинмаганлигини айтганимда, шу ҳақида қўшиқ ёздилар. Кейин “кетдик, кетдик” деб, тезгина Чукоткага йўл олдик. Тўғрисини айтсак, клипни суратга олишга сценарийсиз кетдик. У ерга боргач, шароитга қараб, сценарий туздик! У ёқда умумий ҳисоблаганда 5 сутка бўлдик. Бунинг учун биринчи, Тошкентда Тюменга самолётда учдик, у ердан поездга ўтириб 15 соат юрдик. Кейин енгил машинага ўтиб, кейин манзилга етиб олишимизга яна 5 соат кетди. Эртаси куни ўрмоннинг бошига бориш учун 4 соат, ўрмоннинг ичкарисига кириш учун яна 2 соат вақт кетди. Қолган вақт суратга олиш ишларига ва қайтишга кетди. Барчаси кўнгилдагидек чиққанлиги учун Элдор акам Қаюмовга катта раҳмат!
- Алибобо тахаллусини сизга ким берган?
Алибобо: - Бунга сабаб, Элдор акам Қаюмовнинг қизи бўлди. Бу қиз 22 август куни 1 ёшга тўлади. Биринчи тили чиқишида ҳамма “ада”, “ойи” деса, унинг “бобо” деб тили чиққан. Айнан ўша вақтларда эса, биз Элдор акам билан ном излаётган эдик. Шу билан тахаллусим ҳам “Алибобо” бўлиб кетди!
Клип олдидан ва клипдан сўнг, хонандалар самимий табриклардан ташқари, ўзларининг ажойиб қўшиқларини ҳам тақдим қилдилар.
Албатта, кеча Нилуфар ва "Тантанам"сиз ўтмади! Барча берилиб рақсга тушди!
Кўпдан йиғилмаган шоубизнес вакилларини самимий ва дўстона бир жойга йиққан бу кеча, яъни Алибобонинг Чукоткада суратга олинган клип тақдимоти, анча узоқ давом этди...
Биз ҳам ўз навбатида Алибобога ижод йўлида доим омад ёр бўлишига, халқимизнинг севимли хонандаларидан бўлишига тилакдошмиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Шерзод Холмуродовга ва
Гулига алоҳида миннадорчилик билдирамиз