FATTOHHON.COM

« Все новости

НАВБАТ ХОРИЖ САФАРИГА! ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ! 24.08.2014 21:02

Ozodbek_N

Бу йил Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков учун жуда муваффақиятли ва самарали бўлмоқда!

“Истиқлол” санъат саройида жонли ижродаги концертлар бўйича рекорд ўрнатган санъаткор, бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳам тўлиқ жонли ижрода концертлар берди! Сўнг, Россия бўйлаб жонли ижродаги концертларни ҳам муваффақиятли ўтказди!

Ozodbek

 Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги арафасида эса, санъати ва инсонийлиги билан барчага ўрнак бўлаётган Озодбек Назарбеков, Ватанимизнинг энг олий мукофоти “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди!

afisha

Эндиликда, Озодбек Назарбеков океан ортида, яъни 6 сентябрь куни Нью-Йоркда “Master theatеr” да концерт бериши кутилмоқда!

Бу концертнинг ҳам муваффақиятли ўтишига асло шубҳа йўқ! Санъаткорга ҳамиша омад ёр бўлсин!