FATTOHHON.COM
« Все новости25 август куни “Оқшом” ресторанида, қадрдон дўстларимиз “Гранд” Радиоси бош муҳаррири Иброҳим Аҳмедов ва Маргаританинг бахт тўйи бўлиб ўтди!
Тўй куёвнинг яқин дўсти, актёр, хонанда, режиссёр ва футболчи Алишер Узоқовнинг туғилган кунида бўлди ва Алишер Узоқов Иброҳим Аҳмедовга куёвжўра бўлди!
Тўйда шоубизнеснинг жуда кўп таниқли хонандалари, кино ижодкорлар меҳмон бўлиб, келин-куёвни самимий табриклашди!
Жумладан, хонандалар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон,
Райҳон,
хонандалар Манзура,
Улуғбек Раҳматуллаев,
“Афрўз” гуруҳи,
“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов,
Даврон Эргашев,
Достон Убайдуллаев,
Шохруххон,
унинг продюсери Иззатилла Намазович,
хонанда Нилуфар синглиси Ферузахон билан, DJ Пилигримм,
“Орият доно” радиосидан журналист Акмал Мирзо, Дилсўз, Фирдавс Пазлитдинов, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, режиссёр Иқбол Мелиқўзиев, киноижодкор Жамол Аҳмедов, режиссёр ва монтаж устаси Муҳибилло Убайдуллаев, хонанда, актёр ва режиссёр Шароф Муқимов, “Ато” гуруҳи хонандаси Шуҳрат Камалов, “Аъло FM” радиосидан Олимхўжа Азимов, “Уммон” гуруҳи, актёр Асқар Ҳикматов, “Баён” гуруҳи, “Гап йўқ” гуруҳи, хонанда Замир, актриса Ситора Фармонова, шоир ва бастакор Якзон, актёр Муҳаммадали Наврўзов, клипмейкер Наримон Султонхўжаев, “Миллион” жамоаси аъзоси журналист Даврон Кабулов, “Сomedy Uz” гуруҳидан Иноятилло, Ислом Али, бастакор Элдор Қаюмов, хонанда Алибобо, телебошловчи журналистлар Равшан Ҳакимов, Отабек Тожибоев, “Самрас” гуруҳи ва бошқалар...
Тўй давомида олиб борувчилар томонидан қизиқарли ўйин ҳам ўтказилди. Унга кўра, куёв томонидан танланган 6 иштирокчи, 3 та қиз ва 3 та йигит, стулда ўтирган ҳолда, қўл-оёқ кўз, лабларни қимирлатиб рақсга тушишди! Жараён жуда қизиқарли ва ҳазиломуз кечди!
Келин ва куёвни биринчи бўлиб, Шохруххон рақсга туширди!
Сўнг, DJ Пилигримм!
Албатта, тўй Нилуфарнинг “Тантанам”исиз ўтмади! Жаҳонгир Позилжонов билан бирга “Тантанам 2” ҳам куйланди!
Кейин эса, Нилуфар ва Алишер Узоқов “Тилим қурсин” фильми саундтрекини куйлаб беришди!
Талабларга биноан, Сардор Раҳимхон “Дўст” қўшиғини куёв ва дўстлар билан биргаликда куйлашди! “Маликам”га ҳам ҳамма рақсга тушди, айниқса, келин ва куёв!
Шунингдек, Иброҳим Аҳмедов куёвжўраси Алишер Узоқов билан ҳам рақсга тушишди,
бу ёқда келин ҳам, дугоналари билан алоҳида рақсга тушишди.
Саҳнага келин ва куёвнинг оналари таклиф қилиниб, уларга ҳам сўз берилди.
Келинчакнинг гул отиш маросими ҳам амалга оширилди!
Тўй жуда кўтаринки руҳда ўтди ва гўёки байрамга айланиб кетди!
Барча ижодкорлар бир оила вакилларидек, аҳилликда рақсга тушиб, тўйни байрамона ўтказишди!
Қадрдон дўстларимиз Иброҳим ва Маргарита, сизларга чексиз қувонч, омад, муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! Ҳамиша энг бахтли оилалардан бўлиб, шириндан-шакар фарзандларга ота-она бўлишингизга, биргаликда қўша қаришингизга тилакдошмиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Шерзод Холмуродовга
ва Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз