FATTOHHON.COM
« Все новости
ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА СОВЧИЛИККА БОРДИ! 13.12.2015 02:22
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова совчиликка борди!
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова билан бирга! Лекин, ҳаётда эмас, клипда албатта!
Гулсанам Мамазоитованинг янги қўшиғи, хонанда Хуршид Ҳамидов билан куйлаган дуэтига суратга олинаётган клипда, санъаткор энди куёвнинг опаси бўлди!
Фаррух Раимов билан куйлаган “Куёв” дуэтида, келинга опа бўлиб, “куёви”ни “тарбия” қилган бўлса, эндиликда, бирга дуэт куйлаган “укаси” учун, келин излаб, совчиликни ҳам маромига етказди!
Клип режиссёри Рауф Набиев.
Гулсанам Мамазоитова укасини кўнглидаги қизнинг оиласини тўйга розилигини ола олдими?
Совчилик жараёнлари қандай кечди?
Барчаси ҳақида батафсил тез кунда!