FATTOHHON.COM
« Все новости2 кун давомида Хумсондаги “Олмос қоя”да “Замин” студияси раҳбари Саъдулла Абдуллаев томонидан “Озод Замин шоу”сининг Янги йил сони суратга олиш ишлари бўлиб ўтди.
Суратга олиш ишлари учун муздан махсус 2 та декорация қурилиб, катта арча ясатилди. Муз ва қорда, жуда кучли совуқда, суратга олиш ишлари бўлиб ўтди!
Шоунинг Янги йил сонида, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов,
Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Алишер Файз, Яҳёбек Мўминов, шунингдек,
устоз санъаткор Равшан Намозов, хонанда Гуласал Абдуллаева, Адҳам Солиев, Жўрабек Жўраев,
шоир ва актёр Аҳад Қаюм,
шоир Ботиржон Эргашев, Сomedy Uz резидентлари ва бошқа кўплаб хонандалар иштирок этишди.
Ҳақиқий қиш ва Янги йил шукуҳи бахш этувчи шоунинг тўлиқ вариантини Янги йил дастурларида кўришингиз мумкин.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Озод Жамолга миннатдорчилик билдирамиз