FATTOHHON.COM

« Все новости

ДИЗАЙНЕР ДИЛДОРА ҚОСИМОВАНИНГ НОАНЪАНАВИЙ ЛИБОСЛАР НАМОЙИШИДАН! БАТАФСИЛ! 22.12.2015 23:41

 IMG_2153

Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Кўчалар байрамона безатилиб, ҳаммаёқда арча ясатилмоқда. Бундан илҳомланган дизайнер Дилдора Қосимова, ўзининг байрамона янги либослар коллекцияси намойишини ўтказди!

 IMG_2152

“Янги либослар коллекциясини яратаётганда мен байрам кайфияти, ўзгача услуб ва қулайлик ҳақида ўйладим” дейди Дилдора Қосимованинг ўзи.

IMG_7009

Иссиққина бош кийимлари, тўқилган тож, ҳашамдор кўйлаклар ва бошқа кўплаб ажойиб либосларни яратган ҳолда, дизайнер бу галги янги коллекцияга, ноанъанавий тарзда ёндошди! Янги коллекцияда асосий урғу Янги йил оқшомларида ўзгача образда бўлишга қаратилган. Ҳашамдор ва безатилган қишки либосларда, Янги йил байрамларига бемалол боришингиз мумкин. Янги йилни уйда кутиб олмоқчи бўлсангиз ҳам, коллекциядаги қулай либосларда, байрамона кайфият ҳамроҳ бўлиши шубҳасиз.

IMG_8563

Бутунлай ўзгача, Янги йил шукуҳида ўтган либослар намойишида, дизайнер томонидан тақдим қилинган жуда чиройли ёстиқчалар ва

IMG_7042

IMG_7052

илк бор намойиш этилган болалар либослари коллекцияси ҳаммани кайфиятини янада кўтариб юборди!

IMG_7010 IMG_0363

Намойиш меҳмонлари, либосларни фақатгина подиум орқали намойиш қилибгина қолмай, креатив услубда байрамона безатилган хоналар бўйлаб, у ерда тайёрлаб қўйилган либосларни ҳам кўришди.

IMG_7047IMG_7021

Қолаверса, Янги йил арчалари ва ҳаттоки қандил ҳам, дизайнер Дилдора Қосимованинг ўзи кийиб намойиш қилган, либослар суратлари билан безатилган эди! Чинакамига байрамона ва креатив ёндошув!

IMG_7110

Кўтаринки руҳда ўтган намойишда шоу бизнес вакилларидан хонандалар Шахзода,

IMG_7083IMG_7086

Нилуфар Усмонова,

IMG_0378

Юлдуз Турдиева, Дилсўз, Миржамол,

IMG_7079

Амира Алибекова, Тамила,

IMG_0383

актрисалар Шахзода Матчонова,

IMG_0424

Асал Шодиева ва бошқалар меҳмон бўлишди.

IMG_0428

Меҳмонлар ўзлари учун либослар танлаб, суҳбатлашиб, байрам ширинликларидан ҳам баҳраманд бўлишди!

IMG_8512

IMG_8508

Либослар намойиши, намойишдан ҳам кўра кўпроқ, дўстларнинг Янги йил даврасини эслатди!

IMG_0360

Махсус подиумдаги катта мониторда дизайнернинг Янги йил табриги ҳам намойиш қилиниб,

IMG_0353

махсус либослардаги масхарабозлар, барчага байрамона хушкайфият улашишди.

IMG_0361

Қолаверса, меҳмонлар билан махсус лоторея ҳам ўтказилди.

IMG_0531

Дилдора Қосимова: - Янги йил бу эртакона, сеҳрли байрам! Шунинг учун ҳам, байрамга ўзгача эртакона коллекция яратмоқчи бўлдим! Энг муҳими, ҳозир ҳамма байрам кайфиятида ва бу коллекциямда акс этиши керак эди! Инсонлар Янги йилни кўтаринки кайфиятда, шинам, замонавий, ҳамда ёрқин кутиб олишни ҳоҳлашади! Мен ҳам айнан шунга эътибор бердим. Агар аҳамият берсангиз, коллекциядаги либослар ҳаммаси табиий қўл меҳнатида яратилган. Қолаверса, менинг брендим, яъни Дилдора Қосимова яратган либосларни кийган қизлар, аёллар ҳаммадан ажралиб туришлари керак, лекин шу билан бирга уларнинг эгниларидаги либослар қулай бўлиши зарур! Мени либосларимни кийганлар, бошқалардан ажралиб туришдан, ёрқинлик ва индивидуалликдан қўрқмасликлари керак, деб ўйлайман. Мен Янги йилда ва бошқа кунларда ҳам, инсонларни ўзлари истагандек, ўзлари ёқтирган либосларни кийишларини истайман. Уларнинг ички гўзалликлари, ташқи қиёфаларида ҳам акс этишининг тарафдориман! Янги коллекцияда 22 та либос бўлиб, ғоя 3 ой олдин пайдо бўлганди, либосларни тикилишига бир ярим ой вақт кетди! Либосларни 20 дан ортиқ тикувчилар тикишди. Либослар ичида ҳомиладорлар учун ҳам, ёш болалар учун ҳам мўлжалланганлари бор! Креатив, қулай ва ёрқин! Уларни байрамда ҳам, бошқа кунларда ҳам кийиш мумкин. Қолаверса, эркаклар учун ҳам либослар бор! Коллекциядаги либослар ичида, қалин материаллардан тикилган кўйлаклар ва пальтолар айниқса, ҳозирги вақт учун жуда ҳам мос, қулай! Бу гал миллий материаллардан тайёрланган либосларим камроқ бўлди, негаки аввалги коллекцияларимда миллий материаллардан кўплаб либослар тайёрлаганман! Коллекциядаги ҳамма маҳсулот табиий материаллардан тайёрланган, қўл меҳнати асосида яратилган либослар!

IMG_0591

IMG_0593

Қолаверса, мен яна бир нарсани қўшимча қилмоқчиман, ўз брендим муҳрини яратдим ва у мени либосларимда бор! Одатда, либослардаги тикиб қўйилган этикеткалар қандайдир ноқулай бўлиши мумкин. Бу муҳр эса, либоснинг бир четида тураверади ва ювганда кетмайди ҳам. Мен либосларда шу тарафи ҳам, қулай бўлиши кераклигини ўйладим. Асосийси эса, Янги коллекция орқали, барчага байрам кайфиятини, шукуҳини етказмоқчи бўлдим Шу сабабли ҳам, либослар намойишини Янги йилга хос равишда ташкиллаштирдик! Янги йилда барчага бахт, омад тилайман! Эртакона сеҳрли байрам давом этаверсин!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_0540 IMG_0488

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди Ўткирбекка миннатдорчилик билдирамиз

IMG_0455

IMG_0458

IMG_0406

IMG_0421

IMG_0530

IMG_0592

 IMG_8560

 IMG_8583 IMG_8586

IMG_8501

IMG_0576

IMG_0560

IMG_0414

IMG_0433

IMG_0560

 IMG_0408

 IMG_8507

IMG_0393

IMG_0391

IMG_0389

IMG_0381

IMG_0368

IMG_0370

 

IMG_7108

IMG_7109

IMG_7107

IMG_7053

IMG_7013

IMG_7012

IMG_0562

IMG_8585

IMG_0362