FATTOHHON.COM
« Все новости
АБДУРАШИД ЙЎЛДОШЕВ ЭНДИЛИКДА “АССАЛОМ ЎЗБЕКИСТОН” ДАСТУРИ БОШЛОВЧИСИ? ЭКСКЛЮЗИВ! 26.12.2015 21:24
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Эътироф-2015” мукофоти совриндори Абдурашид Йўлдошевдан кутилмаган янгилик! Гап шундаки, Янги 2016 йилнинг илк кунида Абдурашид Йўлдошевни “Ассалом Ўзбекистон” дастури бошловчиси сифатида кутиб оламиз!
Санъаткор дастурнинг Янги йил сонини бошлаб беради!
“Ассалом Ўзбекистон” дастури ижодкорлари Янги йилни томошабинларга ўзгача самимий кайфият бахш этиш мақсадида, санъаткор билан биргаликда бошлайдилар!
Санъаткор тонгги дастур бошловчилигини қанчалик уддалайди? Бунга Янги йилнинг илк тонгида кузатиб, гувоҳ бўламиз!
Демак, “Ассалом Ўзбекистон” дастурининг Янги йил сонини асло ўтказиб юборманг!