FATTOHHON.COM
« Все новости23-24 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Тарона рекордс” компанияси ва “Менинг юртим” телеканали билан ҳамкорликда POPCORN SHOU ГАЛА-КОНЦЕРТИ бўлиб ўтди.
Концертни биринчи бошловчилар сифатида “Ўзбегим таронаси”дан Раъно Алимова ва актёр Йигитали Мамажонов Янги йилга хос бўлган кўтаринки кайфиятда бошлаб беришди. Уларнинг ўзаро ҳазиллари томошабинлар кайфиятини янада кўтарди.
Улардан сўнг, навбат билан “Менинг юртим” телеканали бошловчилари Дилноза ва Бахтиёр ҳам, концертда бошловчилик қилишди.
Концертда илк қўшиқни Тамила куйлади.
Моҳим,
Зоирбек,
Бобур Собиров,
Отабек Муталхўжаев,
Жаҳонгир,
Амира Алибекова,
“Афруз” гуруҳи,
Ягона кетма-кет қўшиқлар билан концерт дастурини давом эттиришди!
Амира Алибекованинг қўшиғига бир мухлиси саҳна олдида роса рақсга тушди!
Йигитали Мамажоновнинг Раъно Алимовани қойил қолдириш учун замонавий ҳаракатларга эга рақси, уни асло “қойил қолдиролмади”, лекин инстаграм тармоғида фотоларга “жуда тезликда лайк босиш” билан ҳайратлантира олди! Бу икки бошловчи, саҳнада бутун томошабинлар билан бирга селфини ҳам амалга оширишди!
Ўзгача таъриф ва маҳоратли дубляж устаси Санжар Саъдуллаев томонидан ўқилган шеърдан сўнг, муҳаббат ҳақида таъсирли қўшиқларидан “Санамжон”ни куйлаб, саҳнага Сардор Раҳимхон чиқиб келди.
Сўнг, саҳнада Дартаньяннинг қиличбочлик машқларини ҳазил билан амалга оширган Йигитали Мамажонов,
саҳнага “Уммон” гуруҳини таклиф этди.
Йигитали Мамажоновнинг саҳнага “ёш санъаткорлар”ни таклиф қилиш фикрига, Раъно Алимова қарши чиқди. Аммо, “ёш санъаткорлар” барибир саҳнага таклиф этилдилар.
Улар байрамона қиёфа ва шўх қўшиқ билан чиқиб келган Жаҳонгир Позилжонов бошчилигидаги “Божалар” гуруҳи йигитлари эди! Улар саҳнада ўзга хос жўшқин рақслар билан қўшиқ куйлаб, қўлларидаги ўйинчоқларни томошабинларга тақдим этдилар.
Зиёда “Яхши қол” қўшиғини куйлаганда, унинг мухлисаларидан бири саҳнага чиқиб келиб, севимли хонандасига юмшоқ ўйинчоқ совға қилди ва уни бағрига босиб,
қўшиқ тугаганидан сўнг ҳам бир муддат саҳнада “ушлаб турди”!
Сўнг, Шаҳло Аҳмедова,
“Беном” гуруҳи ижодкорлари Сарвар ва Комил,
ҳамда ёш хонанда Будур йил давомида оммалашган қўшиқларини ижро этишди.
Қисқа танаффусдан сўнг ижодга қайтган, ҳозирда “INTER MEDIA RECORDS” компаниясининг илк лойиҳаси бўлган “Радио” гуруҳи рақсбоп “Талабим” қўшиғини куйлашди.
Умидахонни Йигитали билан чиқиб келганини кўрган Раъно Алимова унга боплаб “рашк билан жаҳл” қилди.
Сўнг, Муниса Ризаева “Ёнар” қўшиғини куйлади.
“Вай-вай” қўшиғи билан Жасур Умиров “севгилисига насиҳат қилди”!
Райҳон “Парвоз этай” қўшиғини куйлади.
Сўнг, Шохруххон “Юлдузлар” қўшиғи билан “айланиб” концертни давом эттирди.
Улуғбек Раҳматуллаев “16-17” ёшимда қўшиғини куйлаб чиқиб келганда, залда мухлислар ҳам бирга куйлашди, рақсга тушишди!
Шахзода эса, “Моё чудо” қўшиғи билан мухлисларга “мўъжиза” улашди!
Манзура қора либосда, тож тақиб, “Лазги” куйлаб, рақсга тушди.
Сўнг, Жаҳонгир Позилжонов “Ватан” ҳақидаги ажойиб қўшиғи билан концертни якунлади. Бу қўшиқни залда томошабинлар ҳам, бирга куйлашди!
Концерт давомида бошловчилар турли ҳазил номерлари билан томошабинларни янада қувонтиришди. Раъно Алимованинг Йигиталига Хоразмча бош кийими совға қилиши, Йигитали эса, уни кийиб олиб, Хоразмча рақсга тушиши, олқишларга сабаб бўлди!
“Менинг юртим” телеканали бошловчилари Дилноза ва Бахтиёр эса, томошабинларга қўшиқлар матнларини тарқатмоқчи бўлишди. Албатта, қўшиқларни бирга куйлашлари учун, аммо, бунга ҳожат ҳам қолмади, чунки баъзи қўшиқларни томошабинлар ёддан бирга куйлашди! Шунингдек, орада Дилноза, Шахзоданинг қўшиғидан аввал “арчага ўйинчоқ ҳам осишга улгурди”!
Концерт кўтаринки ва байрамона руҳда ўтди!
Мазкур шоу концерт доирасида йил “Хит паради” ҳам эълон қилинди.
Эндиликда, томошабинлар мазкур ажойиб шоу концертни 2016 йил 1 январь куни “Менинг юртим” телеканалида Байрам гала-концерти сифатида кўришлари мумкин!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоевга миннатдорчилик билдирамиз