FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг янги “Кетаман дер” қўшиғи, илк бор яқиндагина бўлиб ўтган “Эътироф 2015” Тақдирлаш маросимида янграгандаёқ тингловчиларга манзур бўлган эди!
Эндиликда эса, бу қўшиқ юртимиздаги радиотўлқинлар орқали премьера бўлди! Қўшиқ сўзи шоир Ботиржон Эргашевга, мусиқаси ва аранжеровкаси Нодир Умаровга тегишли.
Бевафо ва қайсар ёр билан “хайрлашилган” қўшиқ, тингловчилар қалбига етиб боришга улгурди, деб ўйлаймиз.
Жонга тегди зардаси, юзида ноз пардаси,
Бу гўзалнинг кўп экан, вафоси йўқ ваъдаси...
Жонга тегди зардаси, кетса кетар...
Кетаман дер, кетса кетар
Кетса кетар, кетса кетар...
Майли, мени зор этса этар,
Этса этар, этса этар...
Кетаман дер, кетса кетар
Кетса кетар, кетса кетар...
Муродига етса етар,
Етса етар, етса етар...
Ундай десам, бундай дер...
Кундай десам, тундай дер...
“Бўлганинг шуми?” десам,
Қош чимириб, “шундай” дер!
Ундай десам, бундай дер, кетса кетар...
Тўлди сабрим косаси,
Шу ишқим хулосаси...
Гулдай ҳусни бор ёрнинг ,
Йўқ экан, муросаси...
Тўлди сабрим косаси, кетса кетар...
Кетаман дер, кетса кетар
Кетса кетар, кетса кетар...
Майли, мени зор этса этар,
Этса этар, этса этар...
Кетаман дер, кетса кетар
Кетса кетар, кетса кетар...
Муродига етса етар,
Етса етар, етса етар...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!