FATTOHHON.COM
« Все новости“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз Янги йилдан янгича шижоат билан ижодга киришганлиги яққол сезилмоқда! Яқиндагина қишга мос бўлган Янги фотосессиясини амалга оширган хонанда, (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) Янги романтик қўшиғи “Айтгин”ни ҳам тингловчилар эътиборига ҳавола этди!
Шоир ва актёр Аҳад Қаюм сўзи ва бастакор Аҳмад Ҳожиматов мусиқаси билан яратилган бу таронада, дилдаги саволларга жавоб изланган.
Жавобларсиз қолган ожиз саволлар,
Йўлларинг пойлаган кўзларим толди...
Минг турфа кўчада кезиб хаёллар,
Сенга айтолмаган сўзларим қолди...
Юрагимни азоблаб, синадингми ё айтгин?
Кетиб мендан йироқлаб, қийнадингми ё айтгин?
Айтгин, ростин айтгин, бир зум ўзингга қайтгин,
Билмай севгим қимматин, ўйнадингми ё айтгин...
Тўқиб ёлғон эртаклар, уйдирардинг чўпчаклар,
Дилим этиб эрмаклар, ўйнадингми ё айтгин...

Ачинмайсан ҳолимга, жавоб бер саволимга,
Тегавериб жонимга, тўймадингми ё айтгин...
Кўзим сенга қадалган, ишқим борим аталган,
Мени қадрим аввалдан билмадингми, ё айтгин...
Тўқиб ёлғон эртаклар, уйдирардинг чўпчаклар,
Дилим этиб эрмаклар, ўйнадингми ё айтгин...
Айтгин, ростин айтгин, бир зум ўзингга қайтгин,
Билмай севгим қимматин, ўйнадингми ё айтгин...
Айтгин, ростин айтгин, бир зум ўзингга қайтгин,
Билмай севгим қимматин, ўйнадингми ё айтгин...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!