FATTOHHON.COM
« Все новости27 декабрдан 7 январга қадар, “Истиқлол” санъат саройида, болажонлар учун “Қорбобо Мадагаскарда” эртак-саргузашт концерти намойиш этилди.
Бу эртак-саргузашт концерт 10 кун давомида, 3 сеансда, ўзбек ва рус тилларида бўлиб ўтди, ҳамда болажонларнинг қишки таътил кунларига муносиб совға бўлди!
Эртак-саргузашт концертда “Мароқли ҳордиқ” катта қўғирчоқ театри актёрлари иштирок этишди.
Режиссёр Зафар Асқаров.
Ролларда:
Қорбобо – актёр Равшан Жўраев
Жек қароқчи – Носир Қаюмов
Ялмоғиз – Воҳид Зоитов
Мадагаскар қаҳрамонлари эса, Умид Дадажонов, Саодат Мартсалиева ва бошқалар...
Шунингдек, бу эртак-саргузашт концертдаги рақсларни “Асал” гуруҳи қизлари ижро этишди.
Хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжоновнинг қизи Райҳон, ҳамда актёр ва режиссёр Жавлон Шодмоновнинг қизлари Хушноза ва Мухлиса ҳам шу гуруҳда фаолият юритишади. Ажаб эмас, келажакда улардан ҳам, таниқли санъат соҳаси вакиллари етишиб чиқса!
Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз