FATTOHHON.COM

« Все новости

АЛИШЕР РЎЗМЕТОВ ҲОФИЗ ШЕРОЗИЙГА МУРОЖААТ ЭТМОҚДА! 12.01.2016 21:42

photo_(6)_8

Хонанда Алишер Рўзметов ҳозирда Шерозий ғазаллари асосида янги қўшиқлар яратиш билан банд.

Алишер Рўзметов: - Менга Шерозийнинг жуда кўплаб ғазаллари маъқул бўлди. Улардан айниқса, “Бўлдим ишқингда куйиб, машҳури даврон шамдек, Тунда ошиқлар йўлида, мен нигоҳбон шамдек... ” сатрли ғазали ниҳоятда манзур бўлди.

photo_(1)_53

Хонандадан мана шу ғазални янги қўшиқ сифатида тингласак ажаб эмас. Чунки, Алишер Рўзметов 2016 йилда тингловчиларга жуда кўп янги қўшиқлар тақдим этиш ниятида!

Ҳофиз Шерозий ҳақида маълумот:

Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган бўлиб, жуда ҳам нотинч даврда яшаб ижод қилган. 50 йил мобайнида 6 та шоҳ алмашган давр нотинчлиги, унинг ижодига ҳам таъсир кўрсатган. Ҳофиздан бор-йўғи бир девон қолган бўлса ҳам, унинг ижоди асрлар оша тилларда яшаб келмоқда! Бу девонни ҳам унинг ўзи эмас, унинг вафотидан 30-40 йил ўтиб, дўсти ва шогирди Муҳаммад Гуландом амалга оширган.

Саида Вахобова