FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШДИ! 05.02.2020 23:00

Fattohhoncom (1)

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Вазир Озодбек Назарбековнинг

Fattohhoncom (3)

Республикамизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси делегацияси раҳбари, “Xinjiang Hualing Industry” компанияси раиси Ми Эн Хуа ва Хитой Халқаро маданий алоқалар Маркази раиси ўринбосари Аймай Иминти билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Fattohhoncom (2)  

Маълумки, сўнгги йилларда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар, ҳар икки давлат раҳбарлари томонидан изчил ривожлантириб борилмоқда. Уларнинг доимий олиб бораётган юқори даражадаги учрашув ва мулоқотлари, икки халқнинг яқин қўшничилик, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёв Хитойда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги форумида иштирок этар экан, “Битта VM CNN макон, битта йўл” ташаббусининг фаол қатнашчилари, стратегик ҳамкорлар сифатида, муҳим шартномалар ва лойиҳаларни амалга оширишда икки давлат муносабатларида муҳим аҳамиятга эга экани ва бу борада салмоқли ютуқларга эришилаётганини таъкидлади. Учрашувда ҳар икки халқ ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш учун, Хитой халқаро маданий алоқалар маркази билан ўзаро маданий алоқаларни янада кенг миқёсда олиб бориш, ўз навбатида санъат ва маданиятни, ҳаттотлик, тасвирий санъат бўйича тажрибаларни ўрганиш, алмашиш имкони ҳақида сўз борди. Бунинг учун, ҳар икки давлат маданий алоқаларида муҳим рол ўйнайдиган Хитой халқаро маданий алоқалар маркази билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилиши керак, қайсики, бу Ўзбекистон маданиятини Хитойдаги дунё маданияти мисолида янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Fattohhoncom (4)

Шу мақсадда, Хитой халқаро маданий алоқалар маркази қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди:
1) Театр томошаларини ҳар икки давлатда мунтазам олиб бориш, “Қизил юлдуз”, шунингдек, ногиронлар бадиий труппаларини ташкил этиш ҳамда, уларнинг икки мамлакат бўйлаб чиқишлари, саёҳатини уюштириш;

2) Икки халқнинг ҳаттотлик, тасвирий санъат турлари бўйича кўргазмаларини, Ўзбекистон ва Хитой санъати намояндалари иштирокида ташкил этиш;

3) Шунингдек, ҳар икки халқнинг номоддий маданий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, ўз навбатида марказ томонидан қарийб беш минг йиллик тарихга эга Хитой тамаддунига бағишланган номоддий маданий меросни ўзлаштириш ҳақидаги Бутунжаҳон конфренцияси ва форумидаги иштирокини таъминлаш орқали Хитой ва Ўзбек халқлари ўртасидаги анъанавий дўстликни ривожлантириш.

Fattohhoncom (5)

Мазкур хайрли мақсадлар рўёби тинчлик, дўстлик, фаровонлик каби эзгуликларга пойдевор бўлса ажабмас.

Fattohhoncom (6)

Fattohhoncom (7)