FATTOHHON.COM
« Все новости
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИ БАҲОДИР АҲМЕДОВ ЖАЗОИР РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ НАСЕР БУШЕРИТНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ! 21.01.2016 23:11
2016 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида, Маданият ва спорт ишлари Вазири Баҳодир Аҳмедов билан Жазоир Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насер Бушерит ўртасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Жазоир ўртасида маданият ва спорт соҳасида ҳамкорлик ҳолатига атрофлича тўхтатиб ўтилди.
Шунингдек, мазкур учрашувда Жазоир томонидан 1-котиб Халед Акнуш, таржимон Мадамин Раззақов, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан, Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Акбаров иштирок этди.
Вазирлик Матбуот хизмати