FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИ БАҲОДИР АҲМЕДОВ ХХР НИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ СУНЬ ЛИЦЗЕНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ! 21.01.2016 23:16

 

1453294683_dscn3004

2016 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Маданият ва спорт ишлари Вазири Баҳодир Аҳмедов билан ХХР нинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сунь Лицзе ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданият ва спорт соҳасида ҳамкорлик ҳолатига атрофлича тўхталиб ўтилди.

1453294617_dscn3020

Шунингдек, учрашувда Хитой томонидан маслаҳатчи Шзоу Янь Хуей, 1 – котиб Жн Ян Ган, 2-котиб Фан Инхуан, 3-котиб Ван Сяовян ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан, Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Акбаров иштирок этди.

Вазирлик Матбуот хизмати