FATTOHHON.COM
« Все новости
“ҚУДАМНИ КЎРМАДИНГИЗМИ” ФИЛЬМ ПРЕМЬЕРАСИДАН, ҚУДАЛАР УЧУН! 08.02.2013 10:53

Режиссёр ва актёрлар Жавлон Шодмонов ва Отабек Мирзахоловнинг биргаликдаги, ижодий ҳамкорликлари натижаси “Қудамни кўрмадингизми” фильмини, 8 апрель куни бир йўла иккита кинотеатрда премьераси бўлиб ўтди.

“Қудамни кўрмадингизми” фильмининг биринчи премьераси “Ғунча” кинотеатрида соат 17.00 да ўтказилди.

Премьерани журналист ва телебошловчи Даврон Кабулов олиб борди ва фильм ижодкорларини саҳнага таклиф қилиб, бирма-бир таништирди.




Сўнг, барча томошабинлар фильм намойишига таклиф қилинди.

Премьеранинг асосий қисмидан сўнг, киноижодкорлари “Алишер Навоий” (собиқ Панорама) киносаройига йўл олдилар.

“Алишер Навоий” (собиқ Панорама) киносаройи ҳали премьера бошланишига вақт бўлишига қарамай томошабинлар гавжум эди. Кўплаб шоубизнес вакиллари ҳам шу ерда эдилар.




Жумладан, режиссёр Саид Мухторов, актёр Жумадилла Раметов, актриса Саида Раметова, актёр, хонанда ва режиссёр Азиз Раметов, хонанда ва актриса Ойхон Ифорзода, ҳамда актёр, актрисалар, киноижодкорлари шу ерда эдилар. Залда бўш ўриндиқ қолмаган эди!


Бу кинотеатрда ҳам премьерани журналист ва телебошловчи Даврон Кабулов олиб борди ва фильм ижодкорларини саҳнага таклиф қилди.


Фильм режиссёрлари Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзахолов
Продюсер Жасур Шодмонов

Фильм ғояси муаллифи актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров
Фильмда бош ролда: Муҳаммадисо Абдулхаиров
Фильмда суратга тушганлар: Мурод Ражабов, Саида Раметова, Жумадилла Раметов, Гулчеҳра Носирова, Тўти Юсупова, Ҳосият Ҳусанова, Умид Искандаров, Зарина Низомиддинова ва бошқалар.


Фильмда Жавлон Шодмонов ва Отабек Мирзахоловларнинг ўзлари ҳам роллар ижро қилишган. Шунингдек, фильмда Жавлон Шодмоновнинг қизи, ҳамда энг кичик актёр сифатида, Отабек Мирзахоловнинг 6 ойлик ўғилчаси Жаҳонгир ҳам роль ижро қилишди.

Фильмда жами 50 дан ортиқ актёр ва актрисалар суратга тушишган.

Оператор Умид Маликов
Монтаж устаси Эркин Муродов
Фильмда компьютер графикасидан фойдаланилган.


Ижодкорлар таништирувидан сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов ва актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров сўзга чиқишди, ҳамда фильм ижодкорларига миннатдорчилик сўзларини билдиришди.

Фильм намойиши бошланди.
Фильм фантастик комедия бўлиб, унда инсонлар ўртасидаги инсоний муносабатларга кенг ўрин берилган. Шунингдек, шу кунларда долзарб бўлган муаммолардан бири, қайноналарнинг молпарастлиги, келинларни мебель туфайли сабабсиз камситилиши, қиз узатган хонадонлардаги мебель можаролари, комедик тарзда кўрсатиб берилган. Актёрлар жамоаси ўз ролларини ишонарли талқин қилишган ва уларнинг кўп ҳаракатлари, гап-сўзлари эсда қоларли. Сўз ўйинларидан фойдаланилган. Кучли юмор томошабинларни кулдирмасдан қўймайди.

Айниқса, Муҳаммадисо Абдулхаиров ўз ролини ўта берилиб ижро қилганлиги сезилиб турибди.
Фильмдаги бошидаги биргина эпизоднинг ўзиёқ, ўзбек халқи қанчалик меҳмондўст ва оқкўнгил, сахий эканлиги, бир бурда нонини ҳам меҳмондан қизғанмаслиги, кўрсатиб берилган.

Фильмда Умид Маликовнинг операторлик маҳорати ва режиссёрлар Жавлон Шодмонов, ҳамда Отабек Мирзахоловнинг ижодидаги ўсиш яққол сезилиб турибди. Бу фильм билан киноижодкорлар томонидан профессионалликка қадам қўйилганлиги билингандек.
Муваффақиятли кинопремьера билан ижодкорларни табриклаймиз.

Фильмда ёдда қолган жумлалардан бир нечтаси:
- Қаерига келувдим?...
- 47 бет, мебелга!
- Одамлар келин олиб яйрайди!
- Биз эса, келин олиб сайраймиз!
- Сизни севмасам шу дарахтнинг шохи синсин!
- Телефонида аёлларнинг товуши келса, демак, эрингиз юради!
- Ўзини Панорамадаман, деб ўйлаяпти.
- Келинни мебели йўғу, чойини нима қиласан?
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Ижодий ҳамкорлик учун Сардор Ариповга ва
Фотосуратлар учун Мурод Лапасовга миннатдорчилик билдирамиз.












