FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИДА! 30.01.2016 03:19

Uzbekkino

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг 2015 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев раислигида ўтган йиғилишда Агентлик бошқарма ва бўлим бошлиқлари, тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий бўлимларнинг бошлиқлари қатнашди.

Кенгайтирилган йиғилишда дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида ўтказилган мажлисида белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди. Бундан ташқари, киноматография санъатини ривожлантиришга қаратилган дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлимлар фаолиятига тааллуқли бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.