FATTOHHON.COM
« Все новости
“ЎЗБЕКНАВО”ДАН РАСМИЙ БИЛДИРИШ! 02.02.2016 02:38
Лицензиатлар Эсмеральда Рахматова (Тамила), Асқаржон Маликов (Замир) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилганлиги,
Шунингдек хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмаилова, Абдували Раджабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Ходжаевалар огоҳлантирилганлигини билдирамиз.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси матбуот хизмати