FATTOHHON.COM

« Все новости

ЭКСКЛЮЗИВ! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ВА БИР ГУРУҲ САНЪАТКОРЛАР БИЛАН ЗАМОНАВИЙ НАВОИЙХОНЛИК! 03.02.2016 21:57

Ўзбекистон Халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев, Алишер Файз, Яҳё Мўминов, Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов, Юлдуз Турдиева, Зиёда, хонандалар Малика Эгамбердиева, Гуласал Абдуллаева, Шарофиддин Муродов, Баҳром Назаров, Сайёраи Жаҳон  ва бошқаларни айни вақтда нима боғлайди?

Уларнинг барчаси 9 февраль куни “Наво” телеканалида соат 21.00 да намойиш этилиши кутилаётган

"Навоийхонлик" дастури лойиҳасида жамланган!

IMG_1926

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Асрлардан асрларга ўтиб келаётган буюк шоирларимиз ғазалларини, миллий адабий меросимизни ёшларга қандай етказиш, ғазалларни қандай қилиб, эстрада билан уйғунлаштириш мумкинлиги ҳақида ўйлаб, 10 йил изландим. Ҳаммаси Бобур ғазали билан куйланган “Бошта ҳаводур” қўшиғидан бошланди! Шундан сўнг, тингловчиларга куй ва оҳанг тарафлама яқинлашиш мумкинлигини билгач, Бобур ғазаллари куйга солиниб, замонавий оҳангда куйланган “Буюклар бисотидан: Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мусиқий альбоми яратилди! Бу билан классик адабиётга мурожаат қилиб ҳам, эстрадада ижод қилиш мумкинлиги исботланди! Эндиликда мазкур лойиҳага бошқача йўналишда ёндошиб, бошқа санъаткорлар ҳам жалб қилинди! “Буюклар бисотидан” туркумида, бу гал Навоий ғазалларидан куйланди! Бунга ҳаракат эса, деярли август ойидан бошланган! Бу лойиҳа, унга жалб этилганларнинг ўзларига ҳам шунчалик маъқул бўлдики, эндиликда, улар ҳар йили Навоий ва Бобур ғазалларини куйлаб, мазкур туркумни давом эттириш ниятидалар!

 Ozodbek_Nazarbekov

-Демак, эндиликда, бу лойиҳа анъанага айланади?

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Ҳа, албатта, буни анъанага айлантирмоқчимиз! Ҳар йили “Буюклар бисотидан” шиори остида шундай ижод қиламиз! Янги мусиқий альбомлар яратилаверади! Ҳар йили Алишер Навоийнинг туғилган кунида шундай совға қилмоқчимиз!

 IMG_2050

-Лутфий ғазаллари асосидаги мусиқий альбом нима бўлди?

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: -Ҳозирда бу мусиқий альбом учун ҳам қўшиқлар ёзилмоқда! Баҳорда тақдим этишни режалаштиряпмиз! 

Озодбек Назарбеков ўтган йили тингловчиларга тақдим этган, Бобур ғазаллари замонавий куйларга солиб куйланган “Буюклар бисотидан: Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мусиқий альбоми чиндан ҳам, катта янгилик бўлди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Айнан, мана шу лойиҳа, мусиқий альбомнинг оммалашувидан сўнг,  ҳозирда кўплаб ёшлар, 14 феврални "қандайдир кун" деб эмас, балки буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни, деб ҳурмат билан ёдга олишмоқда! 14 февраль Бобурнинг таваллуд куни эканлигини билмаган одам эндиликда бўлмаса ҳам керак!

Бу эса, Муҳтарам Президентимизнинг сўзлари, “Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат” шиорига муносиб иш бўлди!

Санъаткорнинг “Буюклар бисотидан” мусиқий лойиҳаси ёшлар орасида айниқса кенг авж олди! Нафақат ҳаваскорлар, санъатсевар ёшлар, балки санъаткорлар ўртасида ҳам, ғазал куйлашга бўлган иштиёқ кучайганлиги сир эмас!

Тўғри, авваллари ҳам ғазаллар куйланарди, аммо улар ҳар бир улуғ шоирнинг ижодидан сараланиб, замонавий оҳангларда, ёшлар ҳам тинглайдиган даражада, алоҳида бир мусиқий тўпламга солинмаган ва ёшлар оммасига бу қадар кенг етиб бормаган эди... Қолаверса, эндиликда ғазалларни ёшлар ижросида тинглаш ҳам, ўзига хос тарбия, маънавият сабоғи, назаримизда. Уларга  чин маънода ибрат бўлиш, аждодларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, кимларнинг авлоди эканликларини унутмасликка ундаш, уларнинг қалбларида ўз аждодларига нисбатан фахр туйғуларини уйғотиш, демакдир.

Бугунги кунда эса, февраль ойи келиши билан нафақат ёши катталар, балки юртимиз келажаги бўлган ёшларни, бу ойни ҳурмат билан икки буюк шоир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган ой деб, уларнинг таваллуд саналари 9 февраль ва 14 феврални алоҳида ёдга олиб, ғазалларини ёдлаб, куйга солиб, ўз аждодлари билан фахрланаётганликлари қувонтиради! Ҳақиқий санъаткор, авваламбор, ёшларга мана шундай ибрат бўлади!

Мазкур лойиҳа иштирокчиси бўлган бошқа санъаткорлар-чи?

Уларга ўз йўналишида ғазал куйлаш қандай бўлди?

Тез орада сайтимиз орқали батафсил, уларнинг бу борадаги таассуротлари, фикрлари билан бўлишамиз!

 9 ФЕВРАЛЬ КУНИ

ЭСА,

“НАВО” ТЕЛЕКАНАЛИДА!

“БУЮКЛАР БИСОТИ ТУРКУМИДАН: НАВОИЙХОНЛИК”

АСЛО ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Саида Вахобова